Линклар

logo-print

Британия Бош вазири Тони Блэр бугун Ливия рахбари Муаммар Қаддафи билан музокара олиб бориш учун Триполига ташриф буюрди.


Қаддафи билан сўзлашувлардан сўнг Блэр Ливия билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилганини маълум қилди.
"Террорчиликни қоралаб, ядровий ҳамда кимёвий биологик қуроллар ишлаб чиқариш дастуридан воз кечган давлатлар билан ҳар томонлама ҳамкорликни давом эттириш керак. Ливия бу борада тўғри иш қилди. Аммо, бу ўтмишдаги воқеаларни унутиш эканини англатмайди, бу Ливияда кечаётган ҳозирги ўзгаришлар эътирофидир", - деди Британия Бош Вазири.
Тони Блэр икки давлат қарашлари муштарак эканини ва Ливиянинг оммавий қирғин қуроллар ишлаб чиқишдан воз кечгани бошқа араб давлатлари учун ўрнак бўлиши лозимлигини ҳам урғулади.
XS
SM
MD
LG