Линклар

Покистон ва АҚШ Афғонистон билан бўлган чегаранинг икки томонида Ал-Қайда жанггарилари эканида гумон қилинган шахсларни қўлга олиш операциясини кучайтирмоқда.

  • Ҳасанжон

Айни пайтда, Покистон ва АҚШ расмийлари Ал-Қайда жўнатгани иддао қилинаётган аудиотасманинг ҳақиқийлигини текширмоқдалар. Ўша магнит тасмасида Айман ал-Завахирий эканлиги айтилаётган шахс покистонликларни АҚШ билан ҳамкорлик қилаётгани учун Президент Парвез Мушаррафни ҳокимиятдан ағдаришга чақирган.
Бугун Покистон Ахборот вазири мамлакатнинг қабилалар яшайдиган минтақасида Ал-Қайда жанггариларини қуршовга олган Покистон армияси қисмларига қўшимча мадад кучлари жўнатилаётганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG