Линклар

Грузия парламент сайловлари арафасида


Фарангис Саид С.У.: 28 март куни Грузияда парламент сайловлари бўлиб ўтади. Бу сўнгги 5 ой ичида Грузияда ўтказилаётган учинчи сайловларидир. Хўш, нима сабабдан грузиялик сайловчилар яна сайлов участкаларига бориб, у ёки бу партия учун овоз беришлари керак? Мана шу саволларга жавобни бугун студиямизда навбатчилик ӄилаётган ҳамкасбим Фарангис Саид билан бирга топишга ҳаркат ӄиламиз.

Ф.С.: Тўғри айтдингиз Сарвар ака, бу Грузияда сўнгги 5 ой ичида ўтказилаётган учинчи сайловлар. Бундан олдинги парламент сайловлари 2 ноябрда ўтказилган эди. Ёдингизда бўлса, ўшанда Президент Эдуард Шеварднадзе ҳукумати сайловлар натижаларини икки ҳафта давомида эълон ӄилмай, сўнг иӄтидордаги партия ғалаба ӄозонганини эълон ӄилганида, мухолиф партиялар раҳбарлари М.Саакашвили, З.Жвания ва Н.Буржанадзелар натижалар сохталаштирилганини таъкидлаган эдилар. Ва сўнгра машҳур “атиргул инӄилоби” рўй берган эди. Ундан сўнг январ бошида президентлик сайловлари бўлиб ўтди ва М.Саакашвили уларда ғалаба ӄозонди.

Нима сабабдан яна парламент сайловлари ўтказилмоӄда, деган саволингизга келсак, мутахассислар фикрича, бу билан собиӄ мухолифат, “атиргул инӄилоби”да ғалаба ӄозонган ва ҳокимиятга келган Саакашвили тарафдорлари парламентда ҳам кўпчилик ўринларни эгаллаб олмоӄчи...

С.У.: Демак, собиӄ мухолифат раҳбари, ҳозирда эса президент бўлмиш М.Саакашвили раҳбарлигидаги партиянинг ғалаба ӄозониши кутилмоӄда, шундайми?

Ф.С.: Ҳа, аксарият кузатувчилар шундай фикр билдиришмоӄда. Масалан, Грузия Ёш Сиёсатшунослари Уюшмаси, деб номланган ташкилот раҳбари Корнелий Какачия фикрича, бу сайловларда М.Саакашвили раҳбарлигидаги Миллий Ҳаракат, деб номланган партия ғалаба ӄозонади:

”Ҳайрон ӄолдирадиган ҳеч ӄандай нарса бўлмайди, лекин айни ваӄтда натижалар ӄандай бўлишини олдиндан айтиш ӄийин. Аммо бир нарса аён: иӄтидордаги партия камида 70 фоиз овоз йиға олади. Ӄолган партияларнинг имконлари камроӄ. Шунга ӄарамай, менимча, айрим партиялар парламентга сайланишга муваффаӄ бўлади, лекин уларнинг янги парламентдаги сиёсий таъсири эски парламентда мухолиф партияларнинг таъсирига ӄараганда, камроӄ бўлади”, - деди Какачия Озодлик радиосига.

С.У.: Демак, Саакашвилининг ўзи ҳам у раҳбарлигидаги сиёсий партия кўпчилик овозни йиғиш ва парламентда кўпчилик ўринларни эгаллашни кўзда тутяпди?

Ф.С.: Мутахассислар шундай фикр билдиришмоӄда. Лекин Саакашвилининг ўзи яӄинда берган интервьюларининг бирида парламентда фаӄат иӄтидордаги партия эмас, балки мухолифат вакиллари бўлишидан манфаатдор эканини айтди. Чунки, Саакашвилининг айтишича, агар Грузияда амалда бир партиявийлик тизими вужудга келса, ўша партиянинг ичида низолар пайдо бўлиши ва келажакда партиянинг бир нечта кичик гуруҳга парчаланиб кетиши хавфи бор.

С.У.: Фарангис, Саакашвили раҳбарлигидаги Миллий Ҳаракат партиясидан ташӄари сайловларда яна кимлар иштирок этади? Улар орасида ӄайси мухолиф партиялар бор?

Ф.С.: Якшанба куни сайлов участкасига борган грузиялик фуӄаронинг ӄўлига сайлов бюллетени берилади. Унда ҳаммаси бўлиб 19 партия ва блок номлари ва уларнинг раҳбарлари исмлари кўрсатилган. Улар орасида социалистлар партияси, ўнг кучлар вакиллари, демократлар, консерваторлар, меҳнат партияси, саноатчилар бор.

Бундан ташӄари, марҳум президент Звиад Гамсахурдиянинг ўғли, 12 йил мухожиратда яшаганидан сўнг, яӄинда Грузияга ӄайтиб борган Константин Гамсахурдия раҳбарлигидаги Озодлик Сиёсий Ҳаракати ҳам сайловларда иштирок этади ва, кузатувчилар фикрича, бу гуруҳнинг сайловларда етарли овоз олиши эҳтимоли каттагина.

С.У.: Сайловлар натижалари ӄачон эълон ӄилинади?

Ф.С.: Грузиянинг сайловлар ҳаӄидаги ӄонунига кўра, сайлов натижаларининг эълон ӄилинишига 10 кун муҳлат берилар экан. Лекин, ёдингизда бўлса, ўтган сафар, 2 ноябрги сайловлар натижалари икки ҳафтадан кейин ҳам эълон ӄилинмаган эди.

Аксарият кузатувчилар фикрича, бу сафар Грузия сайлов ӄўмитаси сайловлар натижаларини ўз ваӄтида эълон ӄилишга ҳаракат ӄилади.

С.У.: Раҳмат.
XS
SM
MD
LG