Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:20

АҚШ ва Европада олий таълим: SOS!


Фарангис Саид Лондондаги Қиролича Мэри номидаги Университет раҳбари Адриан Смитнинг яӄинда эълон ӄилган ҳисоботи хулосасига кўра, сўнгги йилларда Британияда аниӄ фанларни ўрганаётган талабалар сонининг камайиши кузатилмоӄда. Бунга эса, биринчи навбатда, математика ва физиканинг мураккаблиги ва ёшларнинг ӄийин бўлган фанларни ўрганишни истамаётгани сабаб бўлаётир. Адриан Смитга кўра, ушбу фанларни ўрганаётган талабалар сонининг камайиши билан бир ӄаторда ўӄитувчилар сони ҳам камайиб бормоӄда. Масалан, бугунги кунда Британия мактабларида математика ва физика ўӄитувчилари сони зарур бўлганидан 3400га камроӄ, яъни мамлакатда бу предметлар бўйича мутахассисларга эҳтиёж ошган.

Канаданинг Мемориал университети профессори, машинасозликдан дарс берадиган, келиб чиӄиши ҳиндистонлик бўлган доктор Шаран Канадада ҳам сўнгги йилларда ўхшаш жараён кузатилаётганини айтади. Аммо унинг Озодлик радиосига билдиришича, Канадада бу масаланинг ўзига ҳос жиҳатлари бор:

”Аниӄ фанлар билан боғлиӄ соҳаларда иш топиш осонроӄ, шу боис бу фанларни ўрганишни истайдиганлар кам эмас. Бироӄ кўпгина талабаларнинг бунинг учун ӄобилияти етмайди”.

Британия ҳукумати келаси 10 йил давомида соҳани ислоҳ ӄилишни режалаштирмоӄда. Режага кўра, математика ва физика ўӄтувчилари сонини кўпайтириш ва улар маошини ошириш орӄали соҳага янги мутахассисларни жалб этиш кўзда тутилган. Қиролича Мэри номидаги Университет профессори Адриан Смит фикрича, бундай чоралар кўрилмаса, яӄин орада Британия аниӄ фанлар ва информацион технологиялар каби соҳаларга хориждан мутахассисларни таклиф ӄилишга мажбур бўлади.

Канадалик олим доктор Шаран эса бугунги кунда Канада, АҚШ ва кўплаб бошӄа ривожланган мамлакатларда информацион технологиялар ва компьютер программалари соҳаларида Хитой, Ҳиндистон каби Шарӄ мамлакатларидан чиӄӄан мутахассислар ишлаётганини айтади. Бунинг сабабларини доктор Шаран шундай изоҳлайди:

“Сабаби жуда оддий. Ғарбда иш жойлари кўпроӄ. Ҳиндистон университети битирувчисининг АҚШ, Канада ёки Британия университетини битирганларга ӄараганда, билими ва малакаси нафаӄат кам эмас, балки айрим ҳолларда кўпроӄ ҳам. Бундан ташӄари, улар ишга кираётганида, америкалик тенгдошига ӄараганда, камроӄ ойликка ишлашга рози бўлади. Албатта, ширкат раҳбарлари уларни ишга оладилар”.

Маълумотларга кўра, Ҳиндистонда 2001 йилда АҚШга ӄараганда 1 миллионга кўпроӄ талаба инженер мутахассислиги билан олий ўӄув юртини тугатган. Хитойда йилига математика ва физика факультетларини битирган ҳамда инженер дипломини ӄўлга киритган ёшлар сони, АҚШга ӄараганда 6 баробар кўпроӄ.

Бугунги кунда АҚШнинг компьютер технологиялари бўйича ширкатларда ишлаётган ўрта даражадаги ходимларнинг аксарияти америкаликлар эмас, балки хитойликлар, сингапурликлар ва ҳиндистонликлар.

Озодлик радиоси мухбири билан суҳбатда шуларни айтган доктор Шаран бундай жараённи ижобий ҳам, салбий ҳам ҳисоблаш керак эмаслигини айтади. “Бу глобаллашув жараёнининг яна бир кўриниши”, - дейди у.

Хўш, глобаллашув жараёнида ўзбекистонлик мутахассислар ӄандай ўрин эгаллашлари мумкин? Бугунги кунда Ўзбекистон олий ўӄув юртларини битирган ёшлар ҳиндистонлик ва хитойлик мутахассислар ӄаторида Ғарб ширкатларида ишлаш имконига эгами?

30 йилдан буён АҚШ, сўнгра Канада университетларида дарс бераётган доктор Шаран ҳозиргача биронта ўзбекистонлик талабани ўӄитмаганини айтади.

Ўзбекистонликлар мутахассис сифатида раӄобатбардошми, деган саволга доктор Шаран шундай жавоб берди:


”Улар ишни яхши бажара олса, албатта, раӄобатбардош бўлади. Мен Ўзбекистондаги вазиятни яхши билмайман. Аммо, агар Ўзбекистонда, Ҳиндистондаги каби университетда ўӄиш Ғарбга ӄараганда арзонроӄ бўлса, таълим даражаси эса Ғарбникидан ӄолишмаса, албатта, ўзбекистонлик мутахассислар Ғарб мамлакатларида иш топишга муваффаӄ бўладилар”.

Бундан ташӄари, доктор Шаран фикрича, олий таълим соҳасида ҳукумат катта рол ўйнайди. Масалан, Ҳиндистонда университетларга кирмоӄчи бўлганлар учун кўплаб имтиёзлар яратилган, камбағал ёшлар ҳам билими бўлган таӄдирда энг яхши университетда таҳсил олиш имконига эга. Хитойда олий маълумот олиш ҳамон бепул. “Шу боис бу мамлакатлардаги университетларни битирган мутахассисларни Ғарбнинг энг йирик ширкатларида учратиш мумкин”, - дейди Канаданинг Мемориал университети профессори, асли ҳиндистонлик доктор Шаран.
XS
SM
MD
LG