Линклар

Афғонистон чегараси яқинида жанггарилар томонидан асирга олинган 8 нафар покистонлик аскарнинг жасадлари топилди.


Азизулло Арол

Покистон армияси амалдорларининг айтишича¸ аскарлар жасади жума куни Вазиристон минтақасида топилган. Мазкур минтақада ҳукумат кучлари бир неча кундан буëн Ал-Қайда жанггарилари ва уларнинг ҳамкорларига қарши ҳарбий амалиëтлар олиб бормоқда.
Амалиëтлар жараëнида бошқа 14 нафар аскар дараксиз йўқолган.
Кеча Покистон ҳукумати Вазиристон минтақасига қўшимча куч юборишини маълум қилди.
Чегаранинг Афғонистон томонида эса АҚШ кучлари Толибон ва Ал-Қайда жанггариларига қарши ҳарбий амалиëтлар олиб боришни режалаштирмоқда.
XS
SM
MD
LG