Линклар

Япониянинг 120 аскардан иборат сўнгги гуруҳи бугун Ироққа кириб борди.


Азизулло Арол

Мазкур кучлар Бағдоддан 270 километр жанубдаги Самаваҳ шаҳрига жойлашади. Япония ҳарбий амалдорига кўра¸ ушбу кучларнинг Самаваҳга бориши билан у ердаги Япония аскарлари сони 530 кишига етади.
Япониянинг Ироқдаги кучлари инсонпарварлик ишлари¸ жумладан аҳолини тоза сув ва дори-дармон билан таъминлаш каби ишлар билан шуғулланади.
Япония¸ шунингдек¸ 2004-2007 йиллар мобайнида Ироқни қайта қуриш ишларига 5 миллиард доллар ҳажмида ëрдам кўрсатишни ҳам ўз зиммасига олган.
XS
SM
MD
LG