Линклар

Бугун Ироқда портлаган бомба ва ракета ҳужумлари натижасида 2 киши ҳалок бўлди¸ камида 26 одам жароҳатланди.


Азизулло Арол

Пойтахт Бағдод марказида бомба портлаб¸ камида 5 киши яраланди. АҚШ ҳарбийсининг айтишича¸ яраланганларнинг ҳаммаси ироқликлардир.
Бошқа бир хабарга кўра¸ Ироқнинг шимолидаги Мосул шаҳрига қилинган ракета ҳужумларидан 2 киши нобуд бўлди ва 19 одам яраланди.
Ушбу ҳужумлар БМТнинг сайлов мутахассислари бугун Бағдодда АҚШ етакчилигидаги коалиция кучлари билан учрашишлари пайтида юз берган. Кеча Бағдодга борган БМТ вакиллари 30 июнга белгиланган ҳокимиятни ироқликларга топшириш ҳамда келаси йилнинг январида бўлиб ўтадиган сайловлар режасини мувофиқлаштириш масаласида ироқликлар билаб ҳамкорлик қиладилар.
XS
SM
MD
LG