Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:19

Туркманистон- Украина иқтисодий алоқалари


Туркманистон хукуматига яқин манбаъларнинг тасдиқлашига кўра¸ расмий Ашхабад Украинага йилига 50 миллиард кубометр газ сотишни режалаган.

Бу маълумотни Озодликнинг Украинадаги мухбири ҳам тасдиқлади.
"Туркманистон ва Украина ўртасида газ етказиб бериш борасида шартнома мавжуд. Аммо бу шартнома муддати 2006 йил тугайди.Йилига 50 миллиард кубометр газ сотиш борасидаги шартнома 2006 йилдан кейинга режалаштирилган. Хозир Украина ва Туркман мутахассислари бу борада келишув лойихасини таëрлашмоқда."
Шу ўринда иккита савол юзага чиқади. Биринчидан Туркманистонда бу қадар катта газ захираси мавжудми?¸ иккинчидан Украина йилига 50 милларрд кубометр газ сотиб олиш учун молиявий имкониятга эгами?
Лондондаги стратегик тадқиқотлар институти тахлилчиси Тер Сакарян гапиради:
"Туркманистонда чиндан ҳам улкан газ захиралари бор. Фақат улар газ нархи бўйича келишишни исташмайди¸ муаммо ана шунда. Украинанинг молиявий имкониятлари хақида гапирсак¸ айни пайтда бу мамлакатнинг катта иқтисодий кўтарилиш палласида эканигини айтиш лозим. Украина бундан буëн Туркманистон гази учун бемалол хақ тўлай олади."
Лондондаги стратегик тадқиқотлар институти тахлилчиси Тер Сакарян муаммо газни транспорт қилиш масаласига бориб тақалишини айтар экан бу ўринда Россия омилига тўхталди:
" Лойиҳа Россия манфаатларига хурмат руҳида тузилмаса¸ бу омил ҳатарли йўналиш касб этиши мумкин."деди Тер Сакарян.
Сухбатдошимизга Россиядаги энг катта газ ширкати Газпромнинг бу лойиҳага қандай муносабат билдириши хақида савол бердик.
Лондонлик тахлилчи жавоби мана бундай бўлди:
"ГАЗПРОМ да етарли газ заҳиралари йўқ ва бу ширкат ўз қувурлари орқали Туркман газини Украинага етказиб беришдан манфаатдор. Бу лойиҳада Газпром манфаатлари таъминланган"
Шу ўринда Россия ва Туркманисон ўртасида газ етказиб бериш бўйича 25 йилга мўлжалланган келишув борлигини ҳам эслатиб қўйишимиз лозим бўлади.
Украинадаги мухбиримиз билан сухбатлашган мутахассислар Туркманистон хукуматининг хам россия хам украинага бу қадар каттта хажмдаги газ етказиб бериши имконсиз эканлигини билдиришган:
"Бу қадар катта хажмдаги газ етказиш учун зарур миқдорда қувур йўқ. Хозир Қозоғистон орқали ана шундай қувур ëтқизиш хақида гап сўзлар бор. Аммо гап келиб¸ яна Россияга тақалади. Россия рухсат берган тақдирдагина қувур ëтқизилиши мумкин."
Украина ва Туркманистон ўртасидаги йилига 50 миллиард кубометр газ етказиб бериш борасидаги келишув апрел бошида Ашхабадда икки мамлакат рахбарлари томонидан имзоланиши кутилаëтган эди.
Аммо номаълум сабабларга кўра учрашув апрелдан май ойига кўчирилди .
XS
SM
MD
LG