Линклар

Бухоронинг Қаҳрамон қишлоғида портлаш юз берди


Басира 28 март куни кечки пайт Бухоро вилоятининг Ромитан туманидаги Қаҳрамон қишлоғида истиқомат қилувчи Неъмат Раззоқовнинг уйида портлаш содир бўлди.

Ромитан қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Рустам Норовнинг сўзларига қараганда, портлаш оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлган. Яна бир неча киши жароҳатланган.

Маълумотларга кўра, портлаш террорчилик хатти-ҳаракатлари оқибатидир. Шу куни Раззоқовлар хонадонига Бухоро шаҳридан тахминан етти киши киши меҳмондорчиликка келган. Улар келгандан сўнг бир соатлар ўтгач, портлаш юз берган.

Вилоят ички ишлар бошқармаси ва бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ушбу воқеа хусусида “Озодлик” мухбирига маълумот беришни рад этди. Шунга қарамай, маълум бўлишича, бу воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Портлаш оқибатида қурбон бўлганларнинг шахси эса ҳозирча аниқланмаган. Чунки портлаш кучи жуда катта бўлгани сабабли уларнинг таналари таниб бўлмас даражада парчаланиб кетган. Ҳалок бўлганлар орасида хонадон соҳибининг қирқ кунлик чақалоғи ҳам борлиги айтилмоқда. Н.Раззоқовнинг ўзи эса айни пайтда тергов бермоқда.

Воқеага гувоҳ бўлганлар ҳам портлаш табиий газ сизиб чиқиши оқибатида юз берганини инкор қилмоқда. Уларнинг айтишича, портлашдан сўнг қишлоқ узра аччиқ тутун тарқаган. Яқин атрофдаги уйларнинг ойналари синиб кетган.
XS
SM
MD
LG