Линклар

Портлашларни Ўзбекистон Исломий Ҳаракати уюштирганми?


Фарангис Саид 29 март душанба куни Тошкентда бир неча портлаш содир бўлган заҳотиёӄ, уларни ким уюштирди, деган савол туғилди. Ўзбекистон расмийлари портлашларда исломий ҳаракатлар аъзоларини айблашга шошилдилар. Хусусан, Ўзбекистон Бош Прокурори Рашид Қодиров душанба куни ўтказилган матбуот анжуманида шундай деди: ”Портлашларни уюштирганларнинг Ҳизб-ут-Таҳрир ва ваҳобийлар билан, яъни Ўзбекистон Исломий Ҳаракати билан алоӄаси борлиги хусусида ӄўлимизда етарли маълумот бор”, - деди Ўзбекистон Бош Прокурори. Демак, Ўзбекистон расмийлари ҳам Ҳизб-ут-Таҳрир гуруҳи, ҳам Ўзбекистон Исломий Ҳаракатини портлашларни уюштирганлик ва отишмаларда ӄатнашганликда гумон ӄилмоӄда. Аммо, маълумки, бу икки ташкилотнинг мафкураси, маӄсадлари ҳамда кураш услублари бир-биридан фарӄ ӄилади. Хўш, Ўзбекистон Бош Прокурорининг тахминлари наӄадар асосли? Портлашларни ҳаӄиӄатан ҳам мана шу икки ташкилот уюштирганми? Шундай бўлса, ӄайси бири уюштирган, ёки улар ҳамкорлик ӄилганми? Бугунги дастуримизда мана шу саволларга жавоб топишга ҳаракат ӄилар эканмиз, Ўзбекистон Исломий Ҳаракати ва Ҳизб-ут-Таҳрирга батафсил тўхталмоӄчимиз. Дастлаб Фарангис Саид Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг мафкураси, кураш услаблари ҳамда ташкилотнинг ҳозирги вазияти хусусида сўз юритади.

Ўзбекистон Исломий Ҳаракати Марказий Осиёнинг энг кўп тилга тушган исломий гуруҳларидан бири. Жума Намангоний ва Тоҳир Йўлдош раҳбарлигидаги ҳаракат 1997-2000 йилларда Тожикистоннинг айрим ҳудудларидан туриб, Ўзбекистон ва Қирғизистонга ҳужум ӄилган эди. Ундан сўнг ҳаракат аъзолари Афғонистонга ўтиб кетдилар. 2001 йил 11 сентябр ҳодисаларидан сўнг АҚШ етакчилигидаги аксил-террор коалицияси Афғонистонда ҳарбий ҳаракатларни бошлаганидан кўп ўтмай, Жума Намангонийнинг ҳалок бўлгани ҳаӄида хабарлар чиӄди. Аммо бу хабар ӄанчалик тўғрилиги ҳозирга ӄадар номаълум. Тоҳир Йўлдош эса ҳамон тирик. Ҳозирда унинг Афғонистон ва Покистон ўртасидаги чегарадош ҳудудларда яшириниб юргани айтилмоӄда. Ҳаракат Афғонистонда жойлашган ваӄтда унинг сафларида 1-1,5 минг жангари борлиги тахмин ӄилинаётган эди. Айрим разведка хизматлари маълумотларига кўра, Афғонистонда тор-мор ӄилинганидан сўнг ҳам ЎИҲ Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан Ўзбекистон ҳудудида аъзолари иш олиб бормоӄда.

ЎИҲ фаолиятини у ташкил топган кундан бошлаб ўрганиб келаётган покистонлик мутахассис Аҳмад Рашид Озодлик радиосига берган интервьюсида шундай фикр билдирди:

”ЎИҲнинг Марказий Осиёдаги фаолияти тўхтаган эмас... Менимча, асосий таҳдид ЎИҲнинг МОдаги яширин тармоғи бўлиб келмоӄда. У охирга ӄадар йўӄ ӄилинмаган. Балки уларда ҳозирча пул ёки ӄурол танӄисдир, балки улар яхши уюшмагандир. Лекин уларнинг ӄайта жонланиш эҳтимоли шубҳасиз”.

Шу ҳафта бошидаги портлашларни ЎИҲнинг ӄайта фаоллашган аъзолари уюштирдими? Террор ҳужумларида уларни айблаш наӄадар асосли?

Марказий Осиёдаги вазиятни ёритиб келаётган москвалик журналист Аркадий Дубнов душанба портлашларидан олдин берган интервьюсида бу хусусида шундай фикр билдирган эди:

“Бугунги кунда Ўзбекистон Исломий Ҳаракатини бундан тўрт йил аввалги каби хавфли ягона жанговар ташкилот, деб бўлмайди”.

Шотландиядаги Терроризм ва Сиёсий Зўравонлик Тадӄиӄотлари Маркази таҳлилчиси Тамара Макаренко Аркадий Дубнов фикрига ӄўшилмайди:

”ЎИҲнинг ӄайта жонланиши ва Тоҳир Йўлдошнинг ҳаракатни террорчи тузилма сифатида ӄайта тиклашга ӄаратилган уринишларини назарда тутсак, мен Тошкентдаги портлашларни Йўлдош ва ҳаракатнинг ӄолдиӄлари уюштирди, деган бўлардим. Чунки уларнинг бунга имконлари бор. Сўнгги маълумотларга ӄараганда, ЎИҲ ӄайта оёӄӄа турмоӄда” .

Портлашлар ва жанглар кўлами уларни уюштирганларнинг каттагина маблағга эгалигини тахмин ӄилиш имконини беради. Хўш, ЎИҲ портлашларни уюштириш учун етарли молия билан таъминланганми? Таъминланган бўлса, маблағ ӄаердан олинмоӄда? Бу саволга жавобан Тамара Макаренко шундай деди:

“Тоҳир Йўлдошда пул муаммоси бўлган эмас. Тошкентдаги сўнгги портлашларни уюштиришнинг, масалан, Мадрид портлашларига ӄараганда, унчалик ӄимматга тушмаганини тахмин ӄилиш ӄийин эмас. Йўлдошнинг Покистон ва Афғонистондаги жанговар исломий гуруҳлар билан алоӄалари жуда яхши. Пул ўшалардан олинаётган бўлиши мумкин”.

Шундай дер экан, мутахассис бу гуруҳ “Ал-Қайда” эмас, дея фикр билдиради:

“Мен ҳеч ӄачон “Ал-Қайда”, деб айтмаганман. Чунки “Ал-Қайда”нинг ўзи ҳозирда жуда оғир аҳволда. У кичик гуруҳларга парчаланиб кетган. Лекин Афғонистон ва Покистонда Тоҳир Йўлдошга пул беришга тайёр бўлган бошӄа гуруҳлар жуда кўп”.

Портлашларни ҳаӄиӄатан ҳам ЎИҲ амалга оширган бўлса, у ӄандай маӄсадни кўзлаяпти, деган саволга жавобан Тамара Макаренко портлашларни уюштирганлар бу билан ҳам Ислом Каримов ҳукумати, ҳамда у билан ҳамкорлик ӄилаётган Ғарб мамлакатларига аниӄ сигнал юбораётганини айтади:

“АҚШ ӄўшинлари Ўзбекистонда жойлаштирилганига ӄарамай, Каримов жуда заифлигича ӄолмоӄда. Нафаӄат ҲТ ва ЎИҲ, балки умуман Ўзбекистон аҳолиси орасида умидсизлик кайфияти ҳукм суряпти. Умидсизлик, хусусан, Каримовнинг инсон ҳуӄуӄларини поймол ӄилувчи сиёсатига нисбатан АҚШ эътиборсизлигидан келиб чиӄмоӄда. Портлашлар орӄали умидлари пучга чиӄӄанлар Каримов бундай сиёсат олиб бормаслиги, Ғарб эса унинг бу сиёсатини ӄўллаб-ӄувватламаслиги кераклигидан огоҳлантиришмоӄчи, афтидан”, - дейди Шотландиядаги Терроризм ва Сиёсий Зўравонлик Тадӄиӄотлари Маркази таҳлилчиси Тамара Макаренко.
XS
SM
MD
LG