Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:13

“Камикадзе аёлнинг танаси ҳар томонга сочилиб кетган эди”


Тўлқин 29 март куни Тошкентдаги Чорсу бозори ҳудудида икки марта портлаш содир бўлди. Хабарларга қараганда, ушбу портлашлар камикадзе аёллар томонидан содир этилган.

“Озодлик” мухбири Чорсу бозорида бўлиб, воқеага бевосита гувоҳ бўлганлар билан суҳбатлашди. Гувоҳлардан бирининг айтишича, бозор ҳудудидаги “Болалар дунёси” дўкони олдида юз берган портлашга дастлаб кўпчилик кўпчилик эътибор бермаган. Улар милиция ходимлари савдогарларни бозордан ҳайдаётган бўлса керак, деб ўйлаган. Бевосита воқеа жойига борганида эса ерда чўзилиб, қонга беланиб ётган бир неча милиционерларга кўзи тушган.

Иккинчи бир гувоҳнинг сўзларига қараганда, портлашдан сўнг атроф тутун билан қопланган. У ерда ётган етти нафар милиционерни санаган. Камикадзе аёлнинг эса танаси ҳар томонга сочилиб кетган эди.

Гувоҳларнинг таъкидлашича, милиция ходимлари “Болалар дунёси” дўкони олдида одатдаги эрталабки йиғинга тўпланган. Портлаш айнан уларнинг сафи яқинида содир этилган. Иккинчи портлаш эса Чорсудага автобекатда содир бўлган. Бу портлашни ҳам камикадзе аёл амалга оширган. Натижада тўрт ёшга тўлмаган бир қизча ҳалок бўлган, бир милиция ходими жароҳатланган.

Расмийлар бу портлашлар террорчи гуруҳлар томонидан содир этилганини таъкидламоқда. Аммо Чорсудаги баъзи тижоратчилар ва гувоҳлар мазкур воқеалар 28 март куни Чорсуда 78 ёшли қариянинг милиция ходими томонидан калтакланиб ўлдирилиши билан боғлиқлигини айтмоқда. Одамлар портлашлар қариянинг ўлдирилишига жавоб тарзида амалга оширилган, деган тахминни билдиряпти.

Тошкент шаҳридаги 1-шифохонадан олинган маълумотларга кўра, портлашлар оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар мазкур шифо масканига келтирилган. Бу ерга 32 нафар жабрланувчи келтирилган бўлиб, уларнинг 16 таси милиция ходимларидир.
XS
SM
MD
LG