Линклар

logo-print

Бугун Британия полицияси Лондонда ўтказган аксилтеррор амалиёти пайтида террорчиликда гумон қилинган 8 кишини қўлга олди.


Абдуллоҳ Эргаш

Амалиёт давомида 500 килограмм нитрат аммоний моддаси мусодара қилинди. Нитрат аммоний портловчи моддалар яратишда қўлланилади. Қўлга олинганларнинг барчаси Британия фуқароларидир.
Террорчиликка қарши кураш полицияси раҳбари Питер Кларк:
“Етти юз полиция ходими қатнашган амалиёт халқаро террорчиларга қарши кураш доирасида ўтказилди. Ва қайд этаманки, террор хафви реалдир. Аҳоли ҳушёр ва эҳтиёткор бўлмоғи лозим”, - деб билдирди.
XS
SM
MD
LG