Линклар

Ўзбекистонда бугун янги портлашлар содир этилди.


Абдуллоҳ Эргаш

Хабарларга кўра, бир неча одам яраланган.
“Ройтерс” ахборот агентлигига кўра, Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги ДАН постларидан бири портлатилган, милиционерларга қарата ўқ отилган.
“Интерфакс” ахборот агетлиги ДАН постига ҳужум қилганлар Тошкент яқинидаги турар жойлардан бирида қуршаб олинганлигини билдирди.
Хабарларга кўра, қўлга олиш амалиёти пайтидаги отишмада милиция махсус гуруҳи ходими ва тасодифий йўловчилардан бири нобуд бўлган. Хозиргача олинган хабарга кўра, ҳужумчилар таслим бўлишдан бош тортмоқдалар.
Дунё ахборот агентликлари Тошкентда душанба куни содир этилган портлашларда камида 19 киши нобуд бўлганини айтмоқдалар. Республика Бош Прокурори Рашид Қодиров портлашлар учун масъулиятни “Хизбут тахрир” ва Вахобийлар оқими ҳамда Ўзбекистон Исломий Ҳаракати зиммасига юклади.
XS
SM
MD
LG