Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:55

Туғувчи кўп, туғруқхона эса…


Нурбек Самарқанд шаҳридаги мавжуд бешта туғруқхонадан иккитаси ишламаётгани сабабли шу турдаги бошқа муассасаларда беморларни қабул қилишда қийинчиликлар вужудга келди.

Маълум бўлишича, айрим туғруқхоналарда бир ўринга икки ҳомиладор аёл тўғри келмоқда. Бу эса уларга тиббий хизмат кўрсатиш сифатига салбий таъсир кўрсатаётир.

Шаҳардаги биринчи клиниканинг туғруқ бўлими мудири Зайниддин Эгамқуловнинг билдиришича, март ойининг иккинчи ўн кунлигида 3-туғруқхонада электр энергиясининг бўлмагани, Самарқанд тумани макразий шифохонасида табиий газ босими пастлиги сабабли клиникага у ерлардаги ҳомиладор аёллар аҳм келтирила бошлаган. Бундай кунларда клиника шифокорлари икки сменада ишлаган.

2-туғруқхона бош врачи Алиасқар Сафаровнинг маълум қилишича, 150 ўринга мўлжалланган мазкур шифохонага 200 га яқин ҳомиладор аёл жойлаштирилган. Бошқа туғруқхоналарда рўйхатда турганлар ҳам бу ерга келтирилмоқда. 2-туғруқхона шифокорлари бундай ҳолатда юзага келган қийинчиликларни ўз кучлари билан енгишга уриняпти.

Самарқанддаги 4-туғруқхона ходимларининг айтишича, бу муассаса март ойи бошларида ёпилган. Ҳозир бу ерда таъмирлаш ишлари олиб бориляпти.

1-туғруқхона бош врачи Икром Назаров эса ўзи раҳбар бўлган шифохона уч ой муқаддам ёпилганини, ходимлар мажбурий таътилга жўнатилганини билдирди.

Вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси масъули Ирина Новопольцеванинг таъкидлашича, мавжуд қонун-қоидалар ва Соғлиқни сақлаш вазирининг 2003 йил 13 январда қабул қилинган буйруғига кўра, барча туғруқхоналар йилига икки марта профилактика мақсадларида ёпилиши керак. Айни пайтда Самарқанд шаҳридаги икки туғруқхонанинг ёпилиши ҳам айнан профилактика ишлари амалга оширилаётгани билан боғлиқ.
XS
SM
MD
LG