Линклар

logo-print

Россия Думаси қонунга кўра¸ жиноятчиликда гумон этилганлар айблов эълон этилмасдан 30 кун ушлаб турилиши мумкин.


Азизулло Арол

Бугун Россия Давлат Думаси милиция жиноятчилик¸ жумладан, террорчиликда гумон қилинган шахсларни айблов эълон қилмасдан 30 кунгача ушлаб туришга рухсат бериш тўғрисида қонун қабул қилди.
Сиëсий арбобларни ўлдирганликда ва бандитликда гумон қилинганлар 30 кунгача¸ бошқа турдаги жиноятларда гумон қилинганлар 10 кунгача айблов эълон қилинмасдан қамоқда ушлаб турилиши мумкин.
Дума раиси Борис Гризлов ушбу қонуннинг афзалликларига тўхталиб¸ "Мазкур қонун бундан аввалги қонунларга қараганда анча демократик қонундир. Чунки унда намойишлар ва йиғилишлар рухсатсиз ўтказилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган. Ташкилотчилар тадбирлар ҳақида расмийларни хабардор қилсалар бўлди"¸ - деди жумладан.
Мазкур қонун парламентнинг юқори палатаси тасдиқлаб¸ президент имзолаганидан кейин кучга киради.
XS
SM
MD
LG