Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:20

Тошкентда яна портлаш юз берди


Шайбон 31 март куни соат 20:30 ларда Тошкент шаҳрининг Собир Раҳимов туманидаги “Чимбой” маҳалласи хонадонларидан бирида портлаш содир бўлди.

“Озодлик” мухбири воқеа жойига етиб келганида атроф милиционерлар ва махсус ҳарбий кучлар томонидан ўраб олинган эди. Милиция ходимларидан бири мазкур маҳаллада портлаш содир бўлганини тасдиқлади. Соат 22:30 ларда воқеа жойида бўлган юқори лавозимли милиция ходими маҳалладаги хонадонлардан бирига қуролланган шахс дарвозани портлатиб кириб олгани ва бу ерда бир неча кишини гаровда ушлаб тургани ҳақида маълумот берди. Шу боис, махсус бўлинма гаровдагиларни қутқариш бўйича операцияга тайёргарлик кўраётгани таъкидланганди. Хавфсизлик юзасидан мазкур маҳалла аҳли Собир Раҳимов тумани ички ишлар бўлимига эвакуация қилинганди.

1 апрель куни соат 1:30 ларда махсус бўлинма аскарлари воқеа жойидан кета бошлади. Шундан сўнг воқеа жойига яқинроқ бориш имкониятига эга бўлган журналистларга фуқаро кийимидаги ички ишлар ходими бошқача маълумот берди. Унинг айтишича, маҳаллада ҳеч ким гаровга олинмаган. Хонадонда эҳтимол тутилаётган террорчининг бир ўзи бўлиб, қўлга олишга киришиш олдидан у ўзини портлатиб юборган.

Ички ишлар ходимининг сўзларига қараганда, аҳолининг эвакуация қилинганига сабаб хавфсизлик чоралари билан боғлиқ. Чунки ҳуқуқ-тартибот ходимларида бу ерда бошқа портлаш қурилмаси бор-йўқлиги ҳақида маълумот бўлмаган. Шу боис, атроф текшириб чиқилгунча аҳоли хавфсиз жойга кўчирилган.

Соат 2 га яқин журналистлар Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармасининг терроризм ва коррупцияга қарши кураш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Олег Биченов билан қисқа мулоқот қилишга муваффақ бўлди. Унинг айтишича, бўлиб ўтган воқеалар юзасидан барча маълумотлар кейинроқ тақдим этилади. Хоҳлаганлар эса соат 17 ларга яқин портлаш юз берган хонадонни ҳам кўриш имконига эга бўлади, деди О.Биченов.
XS
SM
MD
LG