Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:28

Ваҳима 1999 йилдагидан кўра кучсизроқ


Тўлқин Баъзи маълумотларга кўра, Ўзбекистон пойтахтида сўнгги бир неча кун давомида юз берган портлашлар туфайли Тошкентни тарк этаётганлар сони кўпайиб бормоқда.

“Озодлик” мухбири бу борадаги вазиятни ўрганишга ҳаракат қилди. Мухбир билан суҳбатда бўлган йўл-патруль хизмати ходимларининг таъкидлашича, айни кунларда Тошкентга кириш-чиқиш йўлларида назорат кучайтирилган.

Пойтахтга вилоятлардан қатновчи таксичиларнинг айтишича, Тошкентга келишга нисбатан кетиш кўпроқ. Бунга ўтган кунларда бўлиб ўтган фожеали воқеалар ҳам сабаб бўлаётган бўлиши мумкин.

“Озодлик” мухбири одатда гавжум бўладиган жойлар – бозорлар, мардикор бозорларида бўлганига бу ерларда одамлар анча сийраклашиб қолганига гувоҳ бўлди. Гурас-гурас мардикорлар тўпланадиган жойларда деярли ҳеч ким кўринмайди. Пана-пастқамда турган бир-икки мардикорнинг таъкидлашича, вилоятлардан ишлашга келганлар шаҳардан ҳайдаб чиқарилмоқда. Бунга сабаб уларнинг Тошкентда доимий рўйхатда турмаслигидир. Айни пайтда мардикорлар бозордан ҳам, ижарада турган уйларидан ҳам қувилаётир.

Баъзи маълумотларга кўра, пойтахтдаги нотинчлик бу ерда яшовчи бошқа миллат вакиллари орасида Ўзбекистонни умуман тарк этишни хоҳловчилар сони бир қадар кўпайишига сабаб бўлган. Кузатувчи Кушодбек Усмоновнинг таъкидлашича, шу кунларда Қозоғистон ва Россия элчихоналари олдида навбатда турганларнинг кети узилмайди.

Кўпчиликнинг мулоҳазасига қараганда, Тошкентда бўлиб ўтган нотинчликлар ваҳимаси 1999 йилги портлашлардагидан кўра кучсизроқ. Шаҳарни мажбурий тарк этаётган мардикорлар ва меҳмонга келиб, уйига қайтишга шошилаётганлари ҳисобга олмаганда пойтахтда ҳаёт маромида давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG