Линклар

logo-print

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги расмийси террорчиликда гумон этилаётган шахсларни қўлга олиш амалиёти давом этаётганини маълум қилди.


Вазирликнинг террорчиликка қарши кураш бошқармаси бошлиғи Иля Пягайга кўра, ўзбек милициясини сешанба куни ҳалок бўлган 20 шахс ким бўлгани қизиқтирмоқда.
Тошкентда кеча кечқурун одамларни гаровга олгани тахмин этилаётган шахс ўзини ўзи портлатиб юборган эди. Милиция қуршовга олган ўша номаълум шахс пойтахтдаги хусусий хонадонларнинг бирига яшириниб, портловчи мосламани ишга солган ва ўзи ҳам нобуд бўлган. Аммо, маҳаллий милиция ходимлари ушбу шахс одамларни гаровга олганини рад этишди.
Ўзбекистонда якшанба кунидан бери давом этган отишма ва портлашлар оқибатида жами 45 киши нобуд бўлди. Ўзбекистон томони мазкур ҳужумларда исломий гуруҳларни айбламоқда.
XS
SM
MD
LG