Линклар

Афғонистон ва унга қўшни бўлган олти давлат наркотикларга қарши курашиш тўғрисидаги минтақавий шартномани имзоладилар.


Мазкур хужжат Берлин шаҳрида ўтаётган Афғонистонга ёрдам бериш бўйича халқаро анжуманда имзоланди. Анжуман сўнггида Афғонистон Ташқи ишлар вазири доктор Абдулло Абдулло наркотик балосига қарши биргаликдаги кураш самарасига ишонишини айтди.
"Наркотик ишлаб чиқариш Афғонистоннинг кўп йиллик муаммоси. Гарчи ҳукуматимиз унга қарши барча зарурий чораларни кўраётган эса-да, Афғонистоннинг якка ўзи наркобизнесни жиловлашнинг уддасидан чиқа олмаслигини кўпчилик тушунади", - деди доктор Абдулло Абдулло.
Афғонистон билан бирга Хитой, Эрон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон давлатлари қўл қўйган шартнома наркотрафик худудларда чегара назоратини кучайтириш ва ўзаро ахборот алмашинувини йўлга қўйишни назарда тутади.
Берлин анжумани чоғида АҚШ Афғонистонга қўшимча бир миллиард доллар ажратишини маълум қилди. Шундай қилиб Американинг Кобул ҳукуматига ёрдами миқдори 2 миллиард 200 миллион долларга етди. Афғонистон рахбари Хамид Карзай бугун ўз ишини якунлаган Берлин анжумани натижаларидан қониқиш изхор этди. Анжуманда қатнашган давлатлар келаси уч йил давомида Кобулга 8 миллиард доллардан ортиқ миқдорида ёрдам беришга келишдилар. Бу ҳақдаги тафсилотлар дастур давомида.
XS
SM
MD
LG