Линклар

Буюк Британияда Иммиграция вазири Беверли Хьюз истэъфо берди.


Сўнгги пайтларда у бошқараётган идора иммигрантларга қарши кескин чора қўллаётгани учун кўп танқидларга учраган эди. Британия Бош вазири Тони Блэр унинг ҳукумати бундан буён иммиграция масаласига эътиборни кучайтиришини айтди.
"Иммиграция билан боғлиқ муаммолар мавжуд ва биз уларни ҳал қилишимиз керак. Акс холда у фуқароларимиз орасида келишмовчиликлар ва зиддиятлар манбаига айланади. Европа Иттифоқи таркибига янги аъзолар қўшилиши билан боғлиқ ушбу муаммо бартараф этилишига мен аминман", -деди Британия Бош вазири Тони Блэр.
XS
SM
MD
LG