Линклар

Бугун Испания полицияси Мадрид-Севилья шаҳарлари ўртасида қатнайдиган тезюрар поезд изидан бомба топди.

  • Ҳасанжон

Испания Ички Ишлар вазири Энжел Асебесга кўра, темир йўл ходими Мадриддан 60 км нарида поезд йўлида шубҳали тугунча топгани ҳақида полицияга хабар қилган.
Темирйўл компанияси тугунча ичида нима борлигини текшириш учун поезд қатновини тўхтатди.
Вазирга кўра, полиция ходимлари шубҳали тугунча ичидан тахминан 10 килограмм динамит топганлар. Асебеснинг яна билдиришича, динамит 136 метр узунликдаги кабел билан детонаторга уланган бўлган. Ушбу портловчи моддани поезд линиясига ким қўйгани ҳозирча номаълум.
XS
SM
MD
LG