Линклар

Бугун НАТО Иттифоқи етти давлатнинг ўз таркибига расман қўшилганини нишонлади.

  • Ҳасанжон

Бугун Брюсселдаги НАТО Бош қароргоҳида Болгария, Латвия, Литва, Руминия, Словакия, Словения ва Эстониянинг давлат байроқлари тантанали равишда кўтарилди. Тадбирдан кейин нутқ сўзлаган НАТО Бош котиби Жаап де Хуп Скеффер ҳарбий Иттифоқ эшиклари унга қўшилиш истагида бўлган бошқа давлатлар учун ҳам очиқ эканини билдирди.
Янги таркибдаги Иттифоқ Ташқи Ишлар вазирларининг биринчи йиғилишида Афғонистон масаласи ташкилотнинг устивор йўналиши, деб белгиланди.
Учрашувдан кейин АҚШ Давлат Котиби Колин Пауэл Қўшма Штатлар НАТОнинг Ироқдаги роли оширилишини хоҳлашини билдирди.
“АҚШ - Ироқ ҳукуматига суверенлик қайтарилганидан кейин НАТО Иттифоқи ўзининг Ироқдаги янги коллектив роли масаласини кўриб чиқади, деган умидда”, - деди Колин Пауэлл.
XS
SM
MD
LG