Линклар

Газеталар Жаҳон Уюшмаси Руслан Шариповни 1 июнгача озод этишни талаб ӄилмоӄда


Фарангис Саид Бош ӄароргоҳи Парижда жойлашган Газеталар Жаҳон Уюшмаси, деб номланган ташкилот ўзбекистонлик мустаӄил журналист, ҳозирда жазо муддатини ўтаётган Руслан Шариповга 2004 йилнинг “Олтин Қалам” мукофотини таӄдим этишга ӄарор ӄилди.

Газеталар Жаҳон Уюшмаси Матбуот котиби Ларри Килманнинг маълум ӄилишича:

“Ўзбекистонлик журналист Руслан Шарипов ўзининг Ўзбекистонда матбуот эркинлигини таъминлашга ӄаратилган довюрак фаолияти учун уюшмамизнинг 2004 йилги “Олтин Қалам” мукофотини олишга сазовор бўлди”.

2003 йилда Руслан Шарипов бесоӄолбозлик ва вояга етмаганлар билан жинсий алоӄада бўлганлик айблари билан ӄамалган эди. Хюман Райтс Уотч, Чегара Билмас Мухбирлар ва Газеталар Жаҳон Уюшмаси каби кўпгина ташкилотлар Шарипов ўз маӄолаларида Ўзбекистон ҳукуматинининг инсон ҳуӄуӄлари соҳасидаги сиёсатини танӄид ӄилганлик ва ҳуӄуӄ-тартибот органларида порахўрлик чуӄур илдиз отгани ҳаӄида очиӄ гапирганлиги учун тазйиӄӄа учраганини таъкидлаганлар.

Шу йил март ойида Руслан Шариповга белгиланган жазо шакли ўзгартирилди: ҳозирда у жазони эркин ўташ манзилида. Шу йил 11 июн куни унинг бутунлай озод этилиши кутилмоӄда. Лекин бунинг учун Шарипов ҳеч ӄандай ӄонун-ӄоидаларни бузмаслиги зарур.

Аммо Ларри Килман фикрича, ҳозирда Руслан Шариповга нисбатан тазйиӄлар кучайиши эҳтимоли жуда катта:

“Агар у инсон ҳуӄуӄлари ҳимояси ёки мустаӄил журналистика соҳасидаги фаолиятини давом эттирса, ӄамоӄӄа ӄайтарилиши ва тўла жазо муддати, яъни ӄолган 3 йилни ӄамоӄда ўтказиши мумкин. Бу бизни ташвишга солмоӄда”.

Газеталар Жаҳон Уюшмаси Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга мурожаат ӄилиб, Руслан Шариповни ҳеч ӄандай шартсиз бутунлай озод этишни сўради:

“У тазйиӄӄа учрамоӄда. Унга журналистик фаолиятини давом эттира олмайсан, деб айтишган. Расмийлар унинг Ўзбекистонда инсон ҳуӄуӄлари ва журналистика соҳасида ишлашини истамаяптилар”.

1 июнда Туркиянинг Истамбул шаҳрида Газеталар Жаҳон Уюшмасининг “Олтин Қалам” мукофотини таӄдим этиш маросими бўлиб ўтади. Афтидан, Руслан Шарипов унда иштирок эта олмайди, чунки унинг 11 июн куни озод этилиши кутилмоӄда. Газеталар Жаҳон Уюшмаси Ўзбекистон раҳбариятидан журналистга Истамбулга боришга рухсат этишни сўради. Мукофот таӄдимоти маросимида Шариповнинг ӄатнашмаслиги Ислом Каримов ҳукуматининг обрўсига янада каттароӄ зарар етказади, деб ҳисоблайди Уюшма матбуот котиби Ларри Килман:

”Руслан у ерда бўлиш-булмаслигидан ӄатъий назар, биз унга мукофотни берамиз. Аммо агар у таӄдимот маросимида иштирок этмаса, бу жаҳон ҳамжамияти эътиборини унинг ӄамалгани ҳамда Ўзбекистонда инсон ҳуӄуӄлари топталаётганига ӄаратади. Биз Ўзбекистон ҳукумати Шариповни озод этишига умид ӄиламиз”.

Ўзбекистон ҳукуматининг Уюшма сўровига муносабати ҳозирча номаълум.
XS
SM
MD
LG