Линклар

Бирмани бошқараётган ҳарбийлардан иборат ҳукумат мухолифат лидери Он Сан Суу Чи уй қамоғидан озод этилиши ва у етакчилигидаги сиёсий партия келаси ой конституция масаласида ўтадиган анжуманга таклиф этилишини билдирди.

  • Ҳасанжон

Банкокка сафар қилаётган Бирма Ташқи Ишлар вазири Вин Он “NHK” телеканали мухбири билан суҳбатда шуни маълум қилди.
Нобел Тинчлик Мукофоти совриндори Суу Чи 2003 йил май ойидан бери уй қамоғида сақланмоқда.
XS
SM
MD
LG