Линклар

Ироқдаги шиа уламоси Муқтада Ас-Садрнинг минглаб тарафдорлари бугун Бағдодда норозилик юриши ўтказдилар.

  • Ҳасанжон

Улар АҚШ томонидан тайинланган раҳбарият “Ал-Хавза” газетасини ёпиб қўйгани ва Садрнинг юқори лавозимли ёрдамчиси Мустафо ал-Ёқуби Нажаф шаҳрида Испания кучлари томонидан қўлга олингани учун намойишга чиққанлар. Намойиш ташкилотчиларидан бири Раед ал-Кадеми йиғилганлар олдида қилган чиқишида:
“Биз ҳар қандай террорни қоралаймиз ва фақат Меҳди армиясигина Ироқ ва ироқликларни ҳимоя қиладиган гуруҳ эканини билдиришни хоҳлаймиз. Биз, шунингдек, коалиция кучларини Шайҳ Ал-Яқубини озод этишга чақирамиз”, - деди Раед ал-Кадеми.
Айни пайтда, бугун Ироқ ва АҚШ расмийлари БМТ махсус вакили Лахдар Брахимий яқин кунлар ичида Ироққа келишини маълум қилдилар. Брахими Ироқ суверенлиги ироқликларга топширилиши режаси борасида музокаралар олиб бориши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG