Линклар

Бугун Россия Президенти Владимир Путин Франция Президенти Жак Ширак билан учрашди.

  • Ҳасанжон

Музокаралар Москва яқинидаги сунъий йўлдошлар парвозини назорат қиладиган марказ жойлашган Краснознамёнскда бўлиб ўтмоқда.
Кечки зиёфатдан кейин музокаралар Москва яқинидаги Президентлик қароргоҳида яна давом этиши кутилмоқда.
Ширакнинг бир кунлик ташрифи НАТОга етти давлат расман қўшилгани нишонланганидан бир кун кейинга тўғри келди.
Кеча Москвада Германия Канцлери Герхард Шрёдер билан учрашган Путин Россия НАТО кенгайишидан ташвишда эмаслигини билдирган.
Айни пайтда, Путин НАТО Иттифоқининг кенгайиши халқаро хавфсизлик муаммоларини хал этишига ишонмаслигини айтган.
XS
SM
MD
LG