Линклар

Эрон Халқаро Атом Энергияси Агентлиги нозирларидан ядровий лойиҳаларни яшираётганлиги тўғрисидаги айбловларни қатъиян рад этди.


Эрон Ташқи Ишлар Вазирлиги вакили Ҳамид Ризо Асифий, бугун Теҳронда ўтказилган матбуот анжуманида , Эрон барча мажбуриятларни бажараётганлигини билдирди:

“Тинчлик мақсадида ядровий изланишлар ўтказиш Эроннинг қонуний ҳуқуқидир. Техрон ундан воз кечмоқчи эмас. Бу масалада бизнинг сиёсатимиз ўзгармайди”,- деди Асифий.

АҚШ Эронни яширин равишда ядровий қурол ишлаб чиқараётганликда айбламоқда.
XS
SM
MD
LG