Линклар

logo-print

Ироқнинг бир қатор шаҳарларида бугун шиаларнинг норозилик намойишлари бўлиб ўтди.


Намойиш иштирокчиси, шайх Яссим ак- Кора Гўули норозилик намойиши ўтказилишидан мақсадни шундай тушунтирди: “Биз коалиция кучларининг Ироқ Бошқарув Кенгаши билан биргаликда олиб бораётган провакацион ҳаракатларига қаршимиз. Улар шиа лидери Мўктад Садранинг уйини қуршаб, унинг ёрдамчиси Саид Мустафо ал- Ёқубийни қамоққа олдилар, шунингдек, улар шиа раҳбарларини таъқиб этишда давом этмоқдалар”,-деди шайх Гўули.

Нажаф шаҳрида Испания аскарлари ҳарбий базага яқинлашган намойишчиларга қарата ўқ отганлар. Хабарларга кўра, бир неча одам нобуд бўлган ва яраланган.

Бағдодда норозилар иттифоқчи кучлар штаб квартирасини қуршовга олганлар.
XS
SM
MD
LG