Линклар

logo-print

Ироқнинг турли нуқталарида аҳолининг норозилик чиқишлари якшанба куни ҳам давом этди. Нажаф шаҳрида эса халқаро коалиция кучлари норозилик намойишига тўпланган оламонга қарата ўт очишга мажбур бўлди. Хабарларга кўра, бир неча одам нобуд бўлган ва яраланган.

Намойиш иштирокчиси, шайх Яссим ак- Кора Гўули норозилик намойиши ўтказилишидан мақсадни шундай тушунтирди: “Биз коалиция кучларининг Ироқ Бошқарув Кенгаши билан биргаликда олиб бораётган провакацион ҳаракатларига қаршимиз. Улар шиа лидери Мўктад Садранинг уйини қуршаб, унинг ёрдамчиси Саид Мустафо ал- Ёқубийни қамоққа олдилар, шунингдек, улар шиа раҳбарларини таъқиб этишда давом этмоқдалар”,-деди шайх Гўули.



Шиалар рухонийси Мўктад ал Садра тарафдорлари бўлган мингдан ортиқ киши Нажафдаги халқаро қўшинлар жойлашган ҳарбий база томон яқинлаша бошлаганларида Испан аскарлар уларга қарата ўт очган. Воқеа шохиди бўлганларнинг айтишларича норозилардан иборат оламон тош ота бошлаганида халқаро қўшинларнинг ўт очишдан бошқа чораси қолмаган. Ироқдаги Америка ва Британия маъмурияти раҳбари Пол Бремер бу ҳақда шундай деди: овоз
“Нажафда намойишчилар зўравонлик қила бошладилар. Биз бундай ҳаракатларга шунчаки қараб турмаймиз. Бундай ҳаракатларга иттифоқчи кучлар ҳам, Ироқ халқи ҳам, Ироқ хавфсизлик ҳаракати ҳам индамай қараб туролмайди”,- деди Пол Бремер.
Ироқлик шиалар ўз арбоблари Мўктад Садра ёрдамчисининг қамоққа олинганига норозилик билдириб намойишга чиққан эдилар. Бундай намойишлар Бағдод ва Басрада ҳам бўлиб ўтди.
Воқеа жойига бронетехника киритилган. Ҳарбий вертолетлар эса осмондан вазиятни жиловлашга уринмоқда. Қўлларида бизга қурол беринг деган шиорларни кўтарган оламон эса коалиция кучларининг мамлакатдан даф бўлишларини талаб этмоқда. Намойиш қатнашчиларидан бири шайх Гўули Рейтер мухбири билан суҳбатда шундай деди: “Биз коалиция кучларининг Ироқ Бошқарув Кенгаши билан биргаликда олиб бораётган провакацион ҳаракатларига қаршимиз. Улар шиа лидери Мўктад Садранинг уйини қуршаб, унинг ёрдамчиси Саид Мустафо ал- Ёқубийни қамоққа олдилар, шунингдек, улар шиа раҳбарларини таъқиб этишда давом этмоқдалар”,-деди шайх Гўули.

Якшанба куни Ироқ пойтахти Бағдодда ҳам шиаларнинг норозилик чиқишлари бўлиб ўтди. Ироқ шимолида ҳам нотинчлик. Киркук шаҳрида ичига бомба қўйилган машина портлатилган. Франс пресс хабарига кўра, асосий нишон америка қўшинлари бўлган. Рейтер мухбири эса у ерда ҳам Мўқтад Садр гуруҳлари намойиш ўтказгани ҳақида хабар берди.
XS
SM
MD
LG