Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:20

Газдан эҳтиёт бўлинг! Портлайди


Турғунбек 30 март куни соат 21 дан ўтганида Андижон шаҳри Дукчи эшон кўчасидаги 6-уйнинг 14-хонадонида портлаш юз берган эди. Бу воқеада қурбонлар бўлмаса ҳам уй анча зарар кўрганди.

Маълумотларга кўра, портлаш рўй берган хонадонда тўрт нафар ҳарбий яшаган. Воқеа кунида уйда улардан бири бўлган, холос. Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, гарчи портлаш натижасида уйнинг ваннаси 20 метрлар чамаси узоққа – Дукчи эшон кўчасига отилиб кетган бўлса-да, ҳарбий йигитга унчалик кўп жароҳат етмаган. У тез тиббий ёрдам машинасига ўз оёғи билан юриб чиққан.

Ўзбекистон демократик ташаббуслар маркази Андижон вилояти бўлими раҳбари Дилшод Тиллахўжаевнинг таъкидлашича, портлашдан сўнг шу атрофда яшовчилар тегишли органлар томонидан сўроқ қилинган. Ҳатто рус миллатига мансуб кишиларга ҳам ваҳҳобийлик тамғаси осишга уринишлар бўлган.

Вилоят ички ишлар бошқармаси вакили, полковник Искандар Исмоиловнинг билдиришича, портлаш газ чиқиши сабабли юз берган. Буни мутахассислар текшируви ҳам тасдиқлаган. Портлашда жароҳат олган Санжар Абдуллаев шу ердаги ҳарбий қисмлардан бирида ҳайдовчи бўлиб ишлайди. У айни пайтда шифохонадан чиққан.

И.Исмоилов Андижонда Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятидаги портлашларга алоқадорликда гумон қилиниб, ҳибсга олинганлар йўқлигини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG