Линклар

Тошкентда нарх-наво қимматлади

  • Барно Анвар

Шу кунларда Тошкент бозорлари ва хусусий хизмат кўрсатувчи транспортларда нарх бирмунча ошгани кузатиляпти. Кўпчилик бу ҳолатни пойтахтда юз берган портлашлар билан боғламоқда.

Шу кунларда Тошкент бозорлари ва хусусий хизмат кўрсатувчи транспортларда нарх бирмунча ошгани кузатиляпти. Кўпчилик бу ҳолатни пойтахтда юз берган портлашлар билан боғламоқда.

“Озодлик” мухбири Олой бозорида бўлганида бу ерда харидорларнинг камлигига эътибор қаратди. Бозордан харид қилиб чиқаётган кишиларнинг айтишича, бозорда картошка, пиёз, олма, апельсин ва бошқа турли маҳсулотларнинг баҳоси ошиб кетган.

Айрим сотувчиларнинг фикрича, нарх-навонинг кўтарилишига пойтахтга кириш йўлларининг беркитилгани, қўшни давлатлар билан чегараларнинг кучли назоратга олингани сабабли бозорларда маҳсулотнинг камайгани сабаб бўлмоқда.

Баъзи сотувчилар эса нарх пасайганидан нолимоқда. Уларнинг айтишича, Наврўз байрами кунларида нарх жуда ошган эди. Ҳозир эса харидор камлиги туфайли баҳоларни пасайтиришга мажбур бўлиняпти. Шу кунгача 1200 сўм бўлиб турган бодринг нархи 500 сўмга тушиб қолган.

Бозорга кириб-чиқаётган харидорларнинг энг кўп хуноб бўлаётгани кашандалар дейиш мумкин. Суриштирилганда бунинг сабаби тамаки маҳсулотлари нархи анча ошганида экани маълум бўлди.

Қўлидаги кичик қутичаларга турли маркадаги сигаретларни солиб олиб, тик турганча савдо қилаётган тамакифурушларнинг айтишича, сигаретлар нархи ўртача 50-100 сўмга қимматлаган.

Аксарият харидорлар ва кузатувчилар нарх-навонинг кўтарилганини пойтахтдаги портлашлар билан боғламоқда. Уларнинг билдиришича, бу воқеалар сабаб Тошкентга вилоятлар ва қўшни давлатлардан маҳсулот олиб келиш ҳажми камайиб кетган. Бундан ташқари, аҳоли ҳам эмин-эркин бозорга қатнаётгани йўқ.
XS
SM
MD
LG