Линклар

Азизулло Арол Ўтган ҳафта охирида Ироқда коалиция кучлари билан шиаларнинг радикал руҳонийси Муқтадо ал-Сдр тарафдорлари ўртасида юз берган тўқнашувларда камида 90 киши¸ жумладан АҚШнинг 7 нафар аскари ҳалок бўлди ва бошқа ўнлаб киши жароҳатланди.

Кузатувчиларга кўра¸ Ироқнинг бир қатор шаҳарларида рўй берган тўқнашувларга Ал-Садр ëрдамчисининг қамоққа олингани ва Ал-Ҳавза газетсининг ëпилгани сабаб бўлган. Газета¸ Америкага қарши руҳдаги мақолаларни босганликда айбланиб¸ АҚШ расмийлари томонидан ëпилган эди.

Ироқда сўнгги кунлар ичида юз берган кескин вазиятни матбуот орқали кузатиб борган ҳамкасбим Азизулло Арол билан воқеалар атрофида суҳбатлашамиз.

АА¸ дастлаб¸ ниҳоясига етган ҳафта сўнггида юз берган тўқнашувлар ҳақида қисқача маълумот берсангиз.

Абдулла¸ Ироқ шиалари орасида норозилик кайфияти борлиги сир эмас. Муқтадо ал-Садрга қарашли ал-Ҳавза газетаси коалиция кучлари томонидан ëпилгани эса бу норозиликни кучайтириб юборди. Натижада намойишлар тўқнашувларга айланиб кетди. Шанба куни оломоннинг Нажафдаги халқаро қўшинлар жойлашган ҳарбий базага қилган ҳужумлари оқибатида 30 нафардан кўпроқ ироқлик ҳалок бўлди. Якшанба куни Бағдодги Садр шаҳрчасида 7 америкалик аскар нобуд бўлди. Бундан олдинроқ¸ Нажаф яқинидаги Куфа шаҳрида бир америкалик ва бир нафар салвадорлик аскар ҳалок бўлган эди.

АА¸ коалиция кучларининг намойишчиларга ўт очишларига нима сабаб бўлган?

Абдулла¸ айрим ахборот воситаларида айтилишича¸ Муқтадо ал-Садр тарафдорлари полиция ва ҳукумат идоралари ҳамда коалиция кучларига қарши ҳужум қилганларидан кейин улар ўт очишга мажбур бўлган. Юз берган тўқнашувларда ҳаммаси бўлиб 90 киши нобуд бўлган.

АА¸ ҳозирда вазият қандай. Тўқнашувлар давом этаяптими? Этаëтган бўлса қайси шаҳарларда?

Айтилишича¸ вазият тинчиганича йўқ. Кеча тунда ал-Садр тарафдорлари Басра шаҳрида ҳукумат биноларидан бирини босиб олган. Хабарларга кўра¸ Ироқ шиалари билан коалиция кучлари ўртасида кеча Бағдод¸ Нажаф¸ Носирия¸ Амора ва Басра шаҳарларида юз берган тўқнашувлар бугун яна Бағдод¸ Басра¸ Карбало ва Фаллужа шаҳарларида давом этди. Бағдодда АҚШ кучлари Муқтадо тарафдорларига қарши вертолëтлардан ўт очган. Воқеа гувоҳи бўлган Озодлик радиоси мухбир Сами Ал-Хўжа отишмалар ҳақида шундай ҳикоя қилади.

"Вертолëтлардан одамлар нишонга олинди. Мен икки-уч кишининг ўлгани ва жароҳатланганини кўрдим. Америкаликлар билан Муқтадо тарафдорлари ўртасида тўқнашув юз берди"¸-дейди радиомиз мухбири. Унинг айтишича¸ вазият анча мураккаб ва ал-Садр тарафдорлари қаттиқ қуролланган.

АА¸ Хўш¸ бу Бағдоддаги вазият эди. Бошқа шаҳарлардаги ҳолат қандай?

Бошқа бир қатор шаҳарларда ҳам вазият нотинч. Масалан¸ бугун Карбало яқинидаги полиция постига ракета ҳужуми уюштирилди. Фаллужага АҚШ кучлари ҳужум қилишларини маълум қилдилар. Басрада қуролли жанггарилар ҳукумат биносини босиб олиб¸ томига яшил байроқ тикдилар. Бугун АҚШнинг Ироқдаги маъмури Пол Бремер Ироқ хавфсизлигига таҳдид солаëтган ал-Садрни қонундан ташқаридаги одам¸ деб эълон қилди.

"Ал-Садр Ироқнинг қонуний ҳукумати ва коалиция ўрнига ўз ҳокимиятини ўрнатишга ҳаракат қилмоқда. Кеча айтганимдек¸ бунга биз йўл қўймаймиз"¸-ден баëн этди жумладан.

АА¸ шу ўринда ал-Садр ҳақида ҳам қисқача тўхталиб ўтсак. У ким ўзи ва шиалар орасида қандай эътиборга?

Муқтадо ал-Садр 30 ëшлар атрофида бўлиб¸ кучли диний сулолага мансубдир. У буюк Оятулло Муҳаммад ал-Садрнинг ўғли бўлади. Отаси 1999 йилда Саддам Ҳусайн жосуслари томонидан ўлдирилган¸ деган тахминлар бор.

Ўтган ҳафтада Муқтадо ўз тарафдорларини босқинчиларга қарши ҳужумга чақириб¸ уларни қаерда учратсангиз нишонга олишга тайëр туринг¸ деб таъкидлаган эди.

Айрим таҳлилчилар¸ ал-Садр ортида Эрондаги радикал оятуллолар турганини тахмин қилмоқда.
XS
SM
MD
LG