Линклар

logo-print

АҚШ Конгрессининг 3 нафар конгрессмендан иборат делегацияси Тошкентга келди.


Портлашлардан бир ҳафта ўтиб, у бугун Ўзбекистон ҳукуматини демократик ислоҳотларни ўтказишга да’ват этди.
Делегация вакили Девид Дрейер Ўзбекистон Ташқи Ишлар вазири Содиқ Сафоев билан ўтказган учрашувидан сўнг журналистлар учун матбуот конференцияси ўтказди.
Девид Дрейер, Ўзбекистон ҳукумати сиёсий ва иқтисодий эркинликка кенг йўл очиши кераклиги ҳақида гапирган. Дрейер Ўзбекистондаги портлашлар орқасида ким турганлигини аниқлашда АҚШ ёрдам беришини билдирди. Ўзбекистон ҳукумати бу портлашлар ортида нома’лум халкаро террор гуруҳлар турганини урғуламоқда.
XS
SM
MD
LG