Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:10

Иш кўп, режа ҳам бор


Турғунбек Андижонда “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамиятининг вилоят бўлими анжумани бўлиб ўтди. Бу жамият инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вилоят адлия бошқармасида рўйхатга олинган ягона ташкилот ҳисобланади.

Анжуманда вилоят бўлими раисининг ҳисоботи, раис ва унинг ўринбосарини сайлаш ҳамда тармоқларни шакллантириш каби масалалар муҳокама қилинди.

Шу вақтгача вилоят бўлими раиси бўлиб ишлаб келган Музаффармирзо Исҳоқов бу вазифага қайта сайланди.

М.Исҳоқовнинг таъкидлашича, бўлимга бир йил давомида 29 фуқаро шикоят-ариза билан мурожаат қилган. Уларнинг бу мурожаатлари ўрганиб чиқилиб, тегишли ташкилотларга юборилиши, бу ишлар бевосита фаоллар иштирокида амалга оширилгани туфайли ижобий натижаларга эришилган. Айни пайтда бўлимнинг муқим манзили бўлмагани сабабли ҳуқуқлари паймол этилган кўплаб фуқаролар жамиятга мурожаат қилишга қийналмоқда. Шунингдек, маҳаллий ҳокимият вакилларининг ҳуқуқ ҳимоячилари билан мулоқотга бормаётгани ҳам мавжуд муаммоларни ечишда қийинчиликлар туғдиряпти.

Тадбирда вилоятнинг саккиз туманидан вакиллар қатнашди. Жамиятнинг Жалолқудуқ тумани бўлими раиси Улуғбек Бакировнинг сўзларига қараганда, айни пайтда инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари юзасидан мониторинг ўтказилмоқда. Бундан мақсад фуқароларнинг ҳуқуқлари қайси тузилмалар томонидан кўпроқ паймол этилаётганини ўрганишдир.

Анжуман иштирокчилари вилоятда инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари олдини олиш учун маҳаллий ҳокимият тузилмалари билан ҳамкорликда ишлаш режасини ҳам маъқуллади.
XS
SM
MD
LG