Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:07

Ҳюман Райт Уотч ташкилоти Қозоғистон ҳукуматини танӄид ӄилмоӄда


Фарангис Саид Ўзининг 6 апрел куни эълон ӄилинган 53 бетлик ҳисоботида Ҳюман Райтс Уотч инсон ҳуӄуӄлари ташкилоти Қозоғистон ҳукумати сиёсий мухолифларини таъӄиб ӄилаётганини ӄайд этар экан, бу билан шу йилда ўтказилиши кутилаётган парламент сайловларининг очиӄ ва адолатли бўлиши эҳтимоли камаяётганини таъкидлайди:

”Қозоғистон ҳукуматининг очиӄ ва адолатли парламент сайловларига таҳдид солаётгани энг жиддий хавотиримизга сабаб бўлмоӄда. Расмийлар ўз мухолифларининг энг кескин танӄидларини на матбуот, на сиёсатда акс этишига имкон бермаяптилар.”

Шундай дер экан, ҲРУ ташкилотининг Брюсселдаги вакиласи Ванесса Сенен, ӄатор сиёсий мухолифат вакилларининг ӄамалгани, ҳукуматни танӄид ӄилаётган журналистлар эса ишдан бўшатилганини бунга мисол келтиради.

Ӄамалганлар орасида 2001 йилда Қозоғистон Демократик Танлови ҳаракатига асос солган Ғалимжон Жакиянов ва Мухтор Аблязовлар бор. Аблязов ўтган йил май ойида озод этилган эди. ҲРУ ташкилоти эндиликда Жакияновнинг дарҳол озод этилишини талаб ӄилмоӄда.

Таъӄибга учраганлар орасида ҳукумат сиёсатини танӄид ӄилган журналист Сергей Дуванов ҳам бор.

Хўш, Қозоғистон ҳукумати ҲРУ ҳисоботи хулосаларига ӄандай муносабат билдирмоӄда?

Қозоғистон Омбудсмани идораси вакили Вячеслав Калюжний уларни инкор этади:

“Мен бу хулосага ӄўшила олмайман, чунки сайловолди кампанияси ўзининг илк босӄичида бўлиб, сайловларда иштирок этишдан четлаштирилган сиёсий партия, ҳатто мухолифат партияси ҳаӄида гапириш... мен бу гапларни тасдиӄлай олмайман.”

Калюжний ҳукуматга маъӄул бўлмаган айрим сиёсатчиларнинг таъӄиб ӄилингани ҳаӄидаги ҲРУ хулосаларини ҳам инкор этади. Унинг таъкидлашича, Мухтор Аблязов эркин тадбиркор, у ҳеч ким томонидан таъӄиб ӄилинмаяпти. “Жакияновга келсак, - дея давом этади расмий, - у иӄтисодий фаолияти учун ӄамалган ва ҳозирда жазо муддатини ўтамоӄда. Дуванов эса озодликда. Уларнинг таъӄиб ӄилинаётгани ҳаӄдаги гаплар учун асос йўӄ, - дер экан, Вячеслав Калюжний, - номи келтирилганлар содир этган жиноятлари учун ӄамалганлар”, - деб айтади.

Айни пайтда, Журналистларни Ҳимоя Қилиш Қўмитаси ўзининг Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевга йўллаган мактубида мамлакатда матбуот эркинлиги тобора кўпроӄ чекланаётгани, мустаӄил журналистлар таъӄибга учраётганини айтади.

Алматида жойлашган Одил Сўз гуруҳи эса, Қозоғистон ҳукумати мустаӄил ОАВни таъӄиб ӄилар экан, бу билан парламент сайловлари олдидан мухолиф фикрларнинг билдирилиши учун имкон ӄолдирмасликка ҳаракат ӄилаётганини таъкидламоӄда.

ҲРУ ташкилотига кўра, сўнгги икки йил давомида Қозоғистон ҳукумати мухолиф партияларни йўӄ ӄилиш ёки заифлаштиришга ӄаратилган сиёсат олиб бормоӄда. Ташкилот вакиласи Ванесса Сенен бунга шундай мисол келтиради:

“Қозоғистон ҳукумати сайловларда ӄатнашиш учун рўйхатдан ўта оладиган партиялар сонини чеклашга ҳаракат ӄилмоӄда. Масалан, 2002 йилда ӄонунга ўзгартишлар киритилиб, рўйхатдан ўтган партиялар сони 19дан 9гача камайтирилди. Бунга ёки уларнинг ӄониӄарсиз фаолияти ёки хориждан маблағ олаётгани сабаб ӄилиб кўрсатилди.”

Ванесса Сененга кўра, Қозоғистон ҳукумати илгари ҳам сайловлар натижаларига таъсир ӄилишга уринган:

“Афсуски, бу ерда адолатсиз сайловлар анъанага айланган. 2003 йил сентябрдаги маҳаллий ҳокимият органларига сайловлар очиӄ ва адолатли бўлмаган. Ҳукумат номзодларни улар содир этмаган жиноятларда айблаб, ёки таъӄиб ӄилиб, сайловолди кампаниясидан чиӄариб ташламоӄчи бўлган эди. 2002 йилги парламент сайловларида ҳам айни жараён кузатилган - натижалар сохталаштирилган эди,” - дейди Ванесса Сенен.

ҲРУ ташкилоти рўйхатдан ўтиш учун тегишли ҳужжатларни таӄдим этган барча сиёсий партиялар рўйхатдан ўтказилиши керак, деб ҳисобламоӄда. Маҳаллий кузатувчиларга эса, уларнинг хориждан маблағ олган-олмаганидан ӄатъий назар, сайлов жараёнини кузатиш имкони берилиши лозим.
XS
SM
MD
LG