Линклар

Бугун Германия маҳкамаси бир аёлни аэропортда бомба яширилгани ҳақида ёлғон маъумот бергани учун икки йилга шартли равишда қамоқ жазосига тортди.


Судланувчи ўтган йили Дюсселдорф аэропортига телефон қилиб, у ерда портловчи мослама қўйилгани ҳақида ёлғон маълумот берганига иқрор бўлган. Германиянинг энг йирик ҳаво бандаргоҳи ҳисобланган Дюсселдорф аэропорти ўшанда қарийб олти соатга ёпилган ва йўловчилар эвакуация қилинган эди. Судланувчининг суд ҳайъатига маълум қилишича у жазмани билан дам олишга учиб кетмаслик учун шундай нотўғри маълумот берган.
XS
SM
MD
LG