Линклар

Ироқдаги АҚШ қўшинлари қўмондони Риккардо Санчес мамлакат жанубидаги иккита шаҳар шиа қуролли гуруҳларининг қисман назоратда эканини маълум қилди.


Генерал Санчесга кўра, шиалар рухонийси Мўктад ал Садр тарафдорлари Кут шаҳрини тўла, Нажафни эса қисман назоратлари остига олганлар. Хабарларга кўра, Ироқда коалиция кучларига асосан радикал шиалар рахнамоси Мўктад ал Садр тарафдорлари ва айрим сунний гуруҳлар қаршилик кўрсатмоқда. Генерал Санчеснинг маълум қилишича улар орасида кучли боғлиқлик йўқ. Бироқ АҚШ Генерали Мехди армияси батамом йўқ қилинмагунча Ал Садр гуруҳларига қарши ҳарбий амалиётлар давом этишини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG