Линклар

logo-print

Ироқнинг Фаллужа шаҳрида коалиция қўшинларининг сунний мусулмонлар билан олиб бораётган жанглари тўхтатилди

  • Садриддин Ашур

Шаҳарга инсонпарварлик ташкилотлари вакиллари киритилди. Ироқдаги коалиция ма’мурияти бошлиғи Пол Бремер шундай деди:
“Коалиция Ал-Фаллужадаги ҳужум операцияларини бир томонлама тўхтатди. Коалицияга қарши курашаётганлар ва Ироқ Бошқарув Кенгаши а’золари ўртасида учрашув ўтказиш учун шундай қилинди. Музокаралар давомида шаҳарга инсонпарварлик ёрдами кўрсатилади, ярадорларга қаралади ва ўлганларни кўмишга имкон яратилади, деб умид қиламан.”
XS
SM
MD
LG