Линклар

Уч нафар японияликни гаровга олган ироқликлар Япония Ироқдан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетишини шарт қилиб қўйди

  • Садриддин Ашур

Лекин Япония, қўшинларини чиқариш ниятида эмас. Япония ҳукуматининг вакили Ясуо Фукуда бу ҳақда шундай деб баёнот берди:

“Япония ҳукумати гаровга олинганларнинг зудлик билан озод этилишини талаб қилади. Биз гаровдагиларнинг озод этилиши ва Ироқдаги япон фуқароларининг хавфсизлиги учун барча имкониятдан фойдаланамиз. Бизнинг қўшинларимиз Ироқда гуманитар миссияни бажариб, мамлакатни тиклашга ўз ҳиссаларини қўшмоқда. Ва биз қўшинларни Ироқдан олиб чиқиш учун ҳеч бир сабаб кўрмаяпмиз.”
“Ал-Жазира” араб телекомпаниясининг хабарига кўра, агар Япония ҳукумати ироқликларнинг талабини бажармаса, улар японияликларни қатл қилишларини айтмоқдалар.
XS
SM
MD
LG