Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:29

Ироӄ: Оӄ Уй ва Бошӄарув Кенгаши ўртасида зиддиятлар кучаймоӄда


Фарангис Саид Мана бир неча кундан буён Ироӄдаги вазият таранглигича ӄолмоӄда. АҚШ етакчилигидаги коалиция ӄўшинларига ӄарши нафаӄат сунний мусулмонлар, балки АҚШ томонидан алоҳида ӄўллаб-ӄувватланган шиалар, хусусан Муӄтадо Ал-Садр раҳбарлигидаги жанггари гуруҳлар курашмоӄда. Ироӄдаги вазиятни бугун ҳам ҳамкасбим Фарангис Саид кузатиб бормоӄда.

Хўш, бугун эътиборни нимага ӄаратамиз, Фарангис?

ФС: Бугун эътиборни расмий Вашингтон ва АҚШ томонидан тайинланган Бошӄарув Кенгаши ўртасидаги муносабатларга ӄаратиш тўғри бўлади. Гап шунда-ки, Ироӄдаги сўнгги жанглар икки тараф ўртасида зиддиятларни келтириб чиӄарди. Бу эса Ироӄ келажагига албатта таъсир ӄилади, дейишмоӄда кузатувчилар. Чунки айнан Бошӄарув Кенгаши ҳозирги аъзоларининг аксарияти 30 июнгача тайинланиши кутилаётган янги ҳукуматнинг ўзагини ташкил этиши айтилаётган эди.

Кенгашнинг бир аъзоси, Абдул Карим Маҳуд Муҳаммадавий “Ироӄдаги ӄон тўкилишлар тугамагунича, мен Бошӄарув Кенгашидаги фаолиятимни тўхтаман”, деб айтди.

Кенгашнинг Инсон ҳуӄуӄлари бўйича вазири Абдул Босит Туркий эса истеъфо берди. Яна бир расмий ҳам истеъфога чиӄишини айтмоӄда.

СУ: Вашингтон ва Бошӄарув Кенгаши ўртасидаги зиддиятларнинг пайдо бўлишига нима сабаб бўлди?

ФС: Икки тараф ўртасидаги зиддиятлар, улар Ироӄда коалиция ӄўшинларига ӄаршилик кўрсатаётган жангарилар гуруҳлари билан урушиш тактикасида келиша олмаганларидан сўнг чуӄурлашди. Хусусан, келишмовчиликларга Фаллужа шаҳридаги вазият туртки бўлган. Маълумки, Фаллужада ҳозир вазият жуда оғир, уни ҳатто гуманитар бўҳрон, инсоний фожиа, деб аташяпти. Шу кунга ӄадар шаҳарда 400 ироӄлик нобуд бўлди.

Жума куни Бошӄарув Кенгашининг бир вакили Аднан Пачачи АҚШнинг Фаллужадаги операциясини ӄоралаб чиӄди:

”Биз Америка ӄўшинлари томонидан амалга оширилаётган ҳарбий операцияларни ӄоралаймиз. Чунки улар Фаллужа фуӄароларига нисбатан оммавий жазодан бошӄа нарса эмас,” - деди Пачачий.

СУ: АҚШ бундай баёнотларга ӄандай муносабат билдиряпти?

ФС: Вашингтон расмийлари Ироӄ Бошӄарув Кенгаши вакиллари баёнотларига ҳозирча ҳеч ӄандай муносабат билдиришмади. Лекин, АҚШ ҳарбийлари Фаллужада амалга ошираётган операцияларни нафаӄат Ироӄ Бошӄарув Кенгаши, балки хорижий давлатлар, масалан Россия ӄоралаб чиӄди. Бунга жавобан АҚШ жума кечӄурун Фаллужада оташкесин эълон ӄилди ва Бошӄарув Кенгашининг икки вакилига шаҳарга кириб, жанггарилар билан музокаралар олиб бориш имконини беришга рози бўлди.

АҚШ Давлат Котиби Колин Пауэлл “сўнгги бир ҳафта жуда оғир бўлди, биз буни тан олишга мажбурмиз”, деб баёнот ӄилди.

СУ: Фарангис, сиз Вашингтон ва Бошӄарув Кенгаши ўртасидаги муносабатнинг таранглашиши Ироӄда янги ҳокимиятнинг тузилишига салбий таъсир ӄилади, деб айтдингиз...

ФС: Бундай фикрни мустаӄил кузатувчилар билдиришмоӄда. Хусусан, британиялик таҳлилчи Тим Гарденнинг Озодлик радиосига билдиришича, зиддиятлар оӄибатида Бошӄарув Кенгашининг ҳам, АҚШнинг ҳам Ироӄдаги аҳволи анча оғирлашди:

“Ҳокимиятнинг 30 июн куни ироӄликлар ӄўлига ўтиши ваӄти яӄинлашган сари, Бошӄарув Кенгаши ўз мустаӄиллиги ва Ироӄ халӄи иродасини акс эттиришини намойиш ӄилмоӄчи,” - дер экан мутахассис, муаммо бунда эмас, балки АҚШ танлаган тактикада эканини айтади.

Гарден фикрича, АҚШ ҳарбийлари операциялари натижасида кўплаб оддий ироӄликлар жанггарилар сафига ӄўшилмоӄда.

Демак, улар янги ҳукуматга фаӄат ҳозирги Бошӄарув Кенгаши вакилларининг киритишидан норози бўлишлари ва бошӄа кучлар, жумладан Муӄтадо Ал-Садр ва унинг тарафдорлари киритилишини талаб ӄилишлари эҳтимоли ошмоӄда.
XS
SM
MD
LG