Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:26

Ироқ келажагида Эрон қандай рол ўйнайди?


Азизулло Арол Саддам Ҳусайн режими қулаганидан буëн Эрон Ироқ билан ўз муносабатларини яхшилашга умид билдирмоқда. Ўтган йили АҚШ томонидан таийнлаган Ироқ Бошқарув Кенгашини минтақа давлатлари ичида биринчи бўлиб Эрон тан олди. Аммо Эрон расмийларининг сўзларига ҳамма ҳам ишонавермаяпти. Хусусан¸ Америка Эронни Ироқнинг ички ишларига аралашаëтганликда айбламоқда. Эроннинг Ироқдан кўзлаган мақсади нима ва у келажакда Ироқда қандай рол ўйнаши мумкин? Бу масалани Азизулло Арол ўрганишга ҳаракат қилди.

Бундан бир йил муқаддам Саддам Ҳусайн режими АҚШ бошчилигидаги ҳарбий кучлар томонидан қулатилганида¸ бунинг учун Эрон мотам тутмади. Чунки Эрон Ироқнинг кимëвий қуроллар ишлатишига қарши минтақадаги ягона мамлакат бўлиб келди. Шунингдек¸ тақрибан ўн йилга чўзилган ва миллионларча киши ëстиғининг қуришига сабаб бўлган Ироқнинг 1980 йилларда Эронга қилган ҳужумидан ҳам Теҳрон ҳамон ғазабда эди.

Шу боис бўлса керак¸ Эрон ҳукумати Саддам Ҳусайн ҳокимияти ағдарилганидан буëн Ироқни қайта тиклаш ишларига иштирок этиш истагида эканлигини тез-тез таъкидлаб келмоқда. Бироқ¸ АҚШ расмийлари Эронни Ироқнинг ички ишларига аралашаëтганликда айбламоқда.

"Биз эронликлар Ироқ ишларига аралашаëтганини биламиз. Қўшни мамлакатларнинг Ироқ ишларига аралашишлари фойдасиз ва Ироқ халқи мамлакатда ҳеч қайси қўшни давлат ҳукмрон бўлишини истамайди" -дейди АҚШ Мудофаа Вазири Доналд Рамсфелд.

Теҳронлик таҳлилчи профессор Довуд Ҳермидос Бованд Эроннинг Ироқдан кўзлаган мақсадлари хусусида бошқача қарашда. У Эроннинг Ироққа таъсирини ижобий¸ деб билади.

"Эроннинг мақсади Ироқ билан турли соҳалар¸ жумладан иқтисодий ва савдо-сотиқ¸ шунингдек¸ сиëсий соҳаларда қўшничилик алоқаларини ривожлантиришдан иборатдир" -деб фикр билдиради таҳлилчи Бованд.

Бироқ¸ яқинда 8 ой Ироқда бўлиб қайтган америкалик мутахассис Майкл Рубин масалага бошқача ëндошади.

"Менинг билишимча¸ эронликлар Ироққа ëмон ниятлар билан ëндошмоқда. Албатта¸ Эрон Саддам Ҳусайннинг ҳокимиятдан кетишини истар эди. Лекин¸ шу билан бирга¸ Теҳрон ўз чегараси атрофида барқарор демократик давлат бўлишини хоҳламайди" -деб қайд этади америкалик мутахассис.

Бошқа айрим кузатувчиларнинг айтишича¸ Эроннинг Ироққа нисбати сиëсати аниқ эмас. Турли гуруҳлар турли мақсадлар билан Ироққа ëндошмоқда.

"Эрон турли гуруҳларининг Ироқда ўз кўзлаган мақсадлари борлигини ҳисобга олишимиз керак. Масалан¸ консерваторлар Ироқда дунëвий давлат бўлишини истамайдилар. Ислоҳотчилар эса Ироқ тажрибаси муваффақият билан тугашига тарафдор. Чунки Ироқда демократик давлат вужудга келиши Эронда ҳокимият курашига таъсир этиш учун ислоҳотчиларга ëрдам беради¸ деб қарайдилар" -дейди Лондондаги Араб-Эрон тадқиқот маркази бошлиғи Алиризо Нурийзода.

Бошқа айрим кузатувчилар¸ Эрон Ироқда икки томонлама ўйин ўйнамоқда¸ айрим соҳаларда унинг аралашуви фойдали бўлса¸ бошқа соҳаларда муаммолар келтириб чиқармоқда¸ деган қарашда.

Ироқ муваққат ҳукуматини бошқараëтган АҚШ етакчилигидаги коалиция Эрон билан Ироқ ўртасида диний алоқалар кенгайишидан ташвишланмоқда. Чунки Ироқ аҳолисининг тахминан 60 фоизини шиалар ташкил этади. Эрон эса шиалар томонидан бошқарилади. Бағдоднинг кейинги ҳукумати ҳам шиалар томонидан бошқарилиши эҳтимоли кўпроқ.

Кейинги кунлар давомида АҚШ кучлари Бағдод ва мамлакатнинг жанубий ва шарқий қисмларида шиаларнинг қуролли ҳужумларига қарши ҳарбий амалиëтлар олиб бормоқда. Айрим хабарларда Эрон исëнчилар лидерини қўллаб-қуватлаëтгани таъкидланади. Теҳрон ҳукумати эса воқеаларга муносабат билдиришда эҳтиëткорлик билан ëндошмоқда.
XS
SM
MD
LG