Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:57

Ироқ шимолидаги аëллар мамлакатнинг бошқа аëллари учун намуна бўлишлари мумкин


Азизулло Арол 1991 йили Ироқ шимолий ҳудудлари Саддам Ҳусайн ҳокимиятидан озод бўлганидан буëн¸ минтақа аëллари жамиятда жуда фаол рол ўйнаб келмоқдалар. Кузатувчиларнинг айтишича¸ кейинги йиллар давомида минтақада аëлларни қўллаб-қувватловчи кўплаб гуруҳ ва нодавлат ташкилотлар иш бошладилар. Уларга кўра¸ ушбу минтақа хотин-қизлари мамлакатнинг бошқа ҳудудларидаги хотин-қизлар учун намуна бўлишлари мумкин. Мавзуни Азизулло Арол давом эттиради.

10 йилдан кўпроқ давр мобайнида¸ аниқроғи Ироқ шимоли Саддам Ҳусайннинг Баас режими тазйиқидан озод бўлганидан буëн минтақа хотин-қизлари бир қатор муваффақиятларга эришдилар. Бунга мисол қилиб¸ нодавлат ташкилотларнинг аëллар масалаларини кўтара бошлаганлари¸ муҳтож ва жабрланган аëлларга ëрдам кўрсатувчи марказлар ташкил этилгани¸ ҳамда аëллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бағишланган конференция ва семинарлар ўтказилганини келтириш мумкин.

Ироқ Курдистонидаги аëллар шунингдек¸ муҳим маъмурий лавозимларда ишлай бошладилар. Масалан бир неча аëл ҳакамлик лавозимига ҳам тайинланди. Ироқ Бошқарув Кенгашидаги икки аëлдан бири ҳам мамлакат шимолидан бўлади. Насрин Барворий исмли бу аëл ўтган ҳафтада ўзига қарши уюштирилган суиқасддан омон қолди. У бунгача Ироқ Курдитони ҳукуматида Қайта Тиклаш ва Тараққиëт вазири лавозимида хизмат қилган.

Ироқ шимолидаги Сулаймония шаҳридан бўлган Насрин Иброҳим исмли бошқа бир аëл хотин-қизлар Матбуот ва Маориф маркази лойҳасининг бошлиғи. Мазкур марказ икки ҳафтада бир марта Равон номли газета нашр этади. Унда¸ асосан¸ аëллар муаммоларига бағишланган мақолалар курд ва араб тилларида босилиб чиқади.

Иброҳим хонимнинг айтишича¸ Ироқ шимолидаги хотин-қизлар учун ўз ҳақ-ҳуқуқларини билиш ва овозларини чиқаришга 1991 йилги воқеалар йўл очиб берган.

"Бир қанча соҳада сиëсий эркинликка эришилди ва аëллар тарих бўйи ҳукм суриб келган кишанлардан озод бўлиш учун курашишга имкон топдилар. Курдистон аëллари биринчи бор ўз овозларига эга бўлдилар. Биз аëлларга қарши қурол сифатида ишлатиладиган саводсизлик каби барча камситиш ва тажовузларга қарши овоз чиқара бошладик" - дейди Насрин Иброҳим.

Шимолий Арбил шаҳрида жойлашган Хатуза номли бошқ бир марказ хотин-қизларни текин компютер¸ интернет шунингдек тикувчилик курслари билан таъминлайди. Мазкур маҳаллий нодавлат ташкилотига курдистонлик аëллардан бошқа бири – Чалура Ҳодий хоним раҳбарлик қилади. Марказ¸ ҳозирда Ироқда биринчи аëллар радиостанциясини ташкил этиш жараëнида турибди. Ҳодий хонимнинг айтишича¸ жамиятда хотин-қизлар ҳуқуқларини англаш жараëни давом этмоқда.

"Биз ҳали ҳам рақобат ва муаммоларга юзма-юз келмоқдамиз. Аммо асосий нарса¸ ишлаш учун имконият борлигидир. Жамият уйғонмоқда¸ аëллар ҳуқуқлари ва муаммолари ҳақида ўрганмоқда" - деб таъкидлайди Ҳодий хоним.

Ироқ шимолидаги аëлларнинг асосий муваффақиятларидан бири¸ минтақа жиноят кодексига ўзгартириш киритиш бўлди. 1990 йилги жиноят кодекснинг 111 моддасига кўра¸ ўз аëл қариндошларини номус учун ўлдиган эркаклар жазодан озод эдилар.

Инсон ҳуқуқлари фаолларининг билдиришича¸ ушбу қонун кучга кирганидан буëн юзлаб хотин-қизлар эрлари¸ ака-укалари¸ оталар ëхуд эркак қариндошлари томонидан зинокорликда гумон қилиниб қатл этилган.

Ироқ Курдистони парламенти хотин-қизлар ҳуқуқи ҳимоячилари босими натижасида мазкур қонунга 2002 йили ўзгартириш киритди.

Таҳлилчиларга кўра¸ Курдистон билан Ироқнинг бошқа минтақалари ўртасидаги фарқларга қарамай¸ шимол хотин-қизлари мамлакат аëлларига ëрдам кўрсатишга интилмоқдалар. Бироқ Чалура Ҳодий хонимнинг таъкидлашича¸ ҳақиқий ҳамкорлик илдиз отиши учун ҳали анча вақт керак.
XS
SM
MD
LG