Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:01

Сафарбарлик хизматига ўқитувчи пул тўламоқда...


Нурбек Самарқандда ҳарбий хизматнинг сафарбарлик резерви турига чақирилганларнинг ҳар бири Мудофаа вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига 136 минг сўм ўтказмоқда.

Пул йиғиш билан маҳаллий ҳокимликлар шуғулланмоқда. Уларнинг кўрсатмаси билан ихтиёрий-мажбурий тус касб этган ушбу тадбирдан ўқитувчилар ҳам четда қолмаётир.

Маълумотларга кўра, сафарбарлик резерви турига чақирилганлардан пул йиғиш ўтган йилнинг ноябрь ойидан бошланган. Сафарбарлик резервига чақирилганлар рўйхатини тузиш ва пул тўплаш ишига жойлардаги ҳокимлар масъул этиб белгиланган. Ҳарбий хизмат учун тўлашга пул топа олмаётганлар учун маҳалла оқсоқоллари, деҳқон-фермер хўжаликлари, корхона ва ташкилотлар томонидан маблағ йиғилмоқда.

Каттақўрғонликларнинг таъкидлашича, сафарбарлик резервига чақирилган йигитлар учун тумандаги ўқитувчилар ва шифокорлар ойлигидан маълум миқдордаги маблағ ушлаб қолинмоқда.

Каттақўрғон тиббиёт коллежи ўқитувчиси Баҳодир Дўстовнинг сўзларига қараганда, туман ҳокими Эргаш Жияновнинг оғзаки кўрсатмаси билан тумандаги учта коллежда ишлайдиган уч юздан ортиқ ўқитувчининг ойлик маошидан 9 минг сўмдан ушлаб қолиниши белгиланган. Бу кўрсатмадан бўйин товлаганларга эса ишдан бўшатишгача бўлган чора кўрилиши эслатиб ўтилган.

Самарқанд вилояти мудофаа ишлари масъули Комил Рўзиев сафарбарлик резервидаги ҳарбий хизмат давомида йигитлар бир ой мобайнида бевосита ҳарбий қисмларда жанговар билимларни ўрганишини маълум қилди. Унинг айтишича, йиғиб олинаётган маблағ, биринчи навбатда, мазкур хизматга чақирилган йигитларга сарфланади. Бундан ташқари, маблағлар қуролли кучларнинг моддий таъминотига йўналтирилади.
XS
SM
MD
LG