Линклар

Покистоннинг хавфсизлик кучлари Карачи шаҳрида қурол-яроғ омборини топди

  • Ҳасанжон

Полковник Зафар Иқбол Аванга кўра, кеча амалга оширилган рейд давомида миномёт, снаряд ва ракеталар қўлга туширилиб, мусодара қилинган. Бироқ рейд давомида ҳеч ким қўлга олинмаган. Иқбол Аван мазкур қурол-аслаҳалар қайси жанггари гуруҳга тегишли эканини айтиш учун вақт ҳали эрта эканини билдирди.
Шу ҳафта бошида Покистон полицияси 2002 йилда АҚШ консулхонаси ва Карачидаги меҳмонхонага қарши уюштирилган бомба ҳужумларига алоқадорликда гумон қилинган тўққиз шахс ҳибсга олинганини эълон қилган эди. Ўша ҳужумларда 26 одам нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG