Линклар

logo-print

Япония Ташқи Ишлар вазири ўринбосари Ичиро Айсава Ироқда гаровда сақланаётган уч нафар Япония фуқросини озод қилиш мақсадида бугун Иорданияга келди

  • Ҳасанжон

”Мақсадимиз гаровдаги уч одамни қутқариш. Агар бунинг учун Ироққа бориш талаб этилса, албатта борамиз. Мақсадга эришиш учун биз лозим бўлган барча ишни қиламиз“ - деди Ичиро Айсава.

Маълумотларга кўра, ироқликлар япоиняликлардан ташқари камида икки фаластинликни ўғирлаб кетганлар ва уларни Исроил фойдасига жосуслик қилаётганликда айблаганлар. Фаластин вазири Аззам ал-Аҳмадга кўра, гаровдагиларни озод қилиш ишига Фаластин лидери Ясир Арафат шахсан ўзи аралашган.

Шунингдек, Британия Ташқи Ишлар вазирлиги кеча Ироқ жанубидаги Насирия шаҳрида Британиянинг икки фуқароси ўғирлаб кетилганини билдирди.
Бугун эса Австралия телевидениеси жума куни автомобил карвонига ҳужум уюштирилганидан кейин ўғирлаб кетилган ва ҳозирда гаровда сақланаётган икки шахсни кўрсатган. Улар Америка фуқаролари экани тахмин қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG