Линклар

Япония ҳукумати Ироқда гаровга олинган уч Япон фуқаросининг қаерда ушлаб турилгани ҳақида аниқ маълумотларга эга эмаслигини билдирди.


Япония Ташқи Ишлар вазири ўринбосари Итиро Айсава,
“Биздаги маълумотлар тўлиқ эмас. Лекин бизнинг мақсадимиз, иложи борича, гаровга олинганларни тезроқ озод қилишдир. Ва шунинг учун мен бу мақсаднинг амалга ошишига тўсқинлик қилувчи ахборотни айтиб юборишни истамас эдим”, - деб билдирди матбуотга.
Япон фуқароларини гаровга олган Ироқдаги қуролли гуруҳ , агар Япония қўшинларини Ироқдан олиб чиқ.иб кетмаса, гаровдагиларни ўлдиришларини билдирганлар. Япония ҳукумати эса ўз қўшинларини Ироқдан олиб чиқиб кетмаслигини билдирди.
XS
SM
MD
LG