Линклар

Россиядаги “Интерэнергосервис” ташкилотининг Бағдоддаги қуролли гуруҳ томонидан гаровга олинган 8 ходими озод этилди.


Украина Ташқи Ишлар Вазирлиги гаровга олинганларнинг 5 нафари Украина фуқаролари эканлигини билдирди. “Ал –Жазира” телекомпанияси хабарига кўра, гаровдагиларни озод этиш юзасидан қуролли гуруҳ билан Ироқ Компартияси вакили музокаралар олиб борган.
Гаровга олинган уч япон фуқароси тақдири эса номаълумлигича қолмоқда. Уларни гаровга олганлар Япония қушинларининг Ироқдан олиб чиқиб кетилишини талаб қилмоқдалар.
Япония ҳукумати ҳар қандай ҳолатда ҳам Ироқдан ҳарбийларини олиб чиқиб кетмаслигини билдирди. АҚШ Вице- Президенти Дик Чейни Япониянинг бу қарорини қувватлади.
“Биз Япония Бош Вазирининг позицияси жуда тўғри, деб ҳисоблаймиз. Иттифоқчи мамлакатлар ҳукуматлари дўқ-пўписаларга эътибор бермаслиги жуда муҳимдир. Биз минтақадаги вазиятга террорчиларнинг таъсир кўрсатишига йўл қўймаймиз”,-деди Дик Чейни.
Кеча Ироқда икки чех журналисти ўғирлангани ва бир чех журналистининг бедарак йўқолгани хабар қилинди. Америка расмийлари Ироқда кеча АҚШнинг 9 фуқароси бедарак йўқолганини билдирдилар.
XS
SM
MD
LG