Линклар

“Ал- Жазира” телеканалига кўра, Ироқда Италиянинг 4 фуқароси гаровга олинган.


Уларни гаровга олганлар Ироқдан Италия қўшинларининг олиб чиқиб кетилишини талаб қилмоқдалар.
Гаровга олинган уч япон фуқароси тақдири эса номаълумлигича қолмоқда.
Япония ҳукумати ҳар қандай ҳолатда ҳам Ироқдан ҳарбийларини олиб чиқиб кетмаслигини билдирди. АҚШ Вице- Президенти Дик Чейни Япониянинг бу қарорини қувватлади.
“Биз Япония Бош Вазирининг позицияси жуда тўғри, деб ҳисоблаймиз. Иттифоқчи мамлакатлар ҳукуматлари дўқ-пўписаларга эътибор бермаслиги жуда муҳимдир. Биз минтақадаги вазиятга террорчиларнинг таъсир кўрсатишига йўл қўймаймиз”,-деди Дик Чейни.
Кеча Ироқда икки чех журналисти ўғирлангани ва бир чех журналистининг бедарак йўқолгани хабар қилинди. Америка расмийлари Ироқда кеча АҚШнинг 9 фуқароси бедарак йўқолганини билдирдилар.
XS
SM
MD
LG