Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:26

Қурилиш учун мажбурий... хайрия


Кузатувчиларнинг айтишича, Хоразмда бирор йирик қурилиш бошланса, вилоятдаги корхона ва ташкилотларнинг муаммолари анча кўпаяди. Чунки улар қурилишга хайрия сифатида ўз маблағларидан ўтказиб бериши шарт.

Маълумотларга кўра, яқинда вилоят туғруқхонасида таъмирлаш ишлари бошлангач, нафақат идора ва корхоналар, балки ишчи-хизматчиларнинг ҳам ташвишлари ортган. Чунки турли корхона ва ташкилотлар ходимларидан туғруқхонани таъмирлашда меҳнат қилаётган қурувчиларнинг овқати учун маълум миқдорда пул йиғиб олина бошланган.

Вилоят тиш даволаш муассасаси шифокори Комилжон Абдуллаевнинг таъкидлашича, қурилиш учун хайрия пули йиғиш қонунга хилоф равишда амалга оширилган. Туғруқхона қурилишига деган баҳона билан корхона-ташкилотлар ишчи-хизматчиларининг маошидан ушлаб қолинган.

Бироқ “Озодлик” мухбири туғруқхонада ишлаётган қурувчиларнинг ўзлари билан суҳбатлашганда, улар ўз ҳисобидан овқатланаётганини маълум қилди.
Қурувчиларнинг айтишича, уларга ҳатто уч-тўрт ойлик хизмат ҳақлари ҳам берилмаётир.

Вилоят туғруқхонаси ҳузуридаги қурилиш ва таъмирлаш дирекцияси бошлиғи Ҳурмат Абдуллаев ҳам, ҳисобчи Одамбой Бобожонов ҳам мавзу юзасидан маълумот беришни истамади.

Кузатувчиларнинг сўзларига қараганда, Хоразмда ишчи-хизматчилардан хайрия пули йиғиш анъанаси бундан икки йил муқаддам – вилоятда “Умид ниҳоллари” спорт ўйинлари ўтказилишидан бошланган.
XS
SM
MD
LG