Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:47

Мазкур клуб Бухоро ва Навоий вилоятлари журналистларини бириктирган бўлиб, унинг мақсади қалам аҳлининг ҳамкорлигини йўлга қўйиш, семинарлар ўтказиш, халқаро анжуманлар уюштиришдир.


Шайбон 13 апрел куни Афғонистондаги коалиция кучлари бош қўмондони, америкалик генерал-лейтенант Дэвид Барно бир кунлик амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлди. Бироқ бу ташриф тафсилотлари овоза қилинмаётир.

Маълумотларга кўра, Д.Барно Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Содиқ Сафоев, мудофаа вазири Қодир Ғуломов, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши раиси Руслан Мирзаев билан музокаралар ўтказган.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати вакили Д.Барнонинг бу ташрифи фавқулодда эмас, балки Ўзбекистон мудофаа вазирининг таклифига биноан амалга оширилганини таъкидлади.

Аммо бу борада бироз бошқача тахминлар ҳам мавжуд. Уларнинг айтишича, сўнгги вақтларда Ироқдаги вазият анча кескинлашган, Афғонистонда коалиция кучларига қарши кайфиятдаги кучлар жонланган. Афғон диёрида юзага келган вазият бу мамлакатдаги коалиция кучлари раҳбарини Ўзбекистонга келишга ва расмийлар билан айрим масалаларда фавқулодда музокаралар ўтказишга ундаган.

Бироқ бу тахминлар ҳеч қайси расмий идора томонидан тасдиқланмади, шу билан бирга, рад ҳам этилмади.

Сиёсатшунос Малик Абдураззоқовнинг фикрича, Афғонистондаги вазият инобатга олинса, Д.Барнонинг Ўзбекистонга келиши табиий ҳол.

“Афғонистондаги ҳозирги вазият АҚШнинг стратегик ҳамкори бўлмиш Ўзбекистонни ташвишга солмаслиги мумкин эмас. Зеро, Афғонистонда “Толибон” каби радикал кайфиятдаги кучлар ҳокимият тепасига келса, минтақада жуда катта хавф пайдо бўлади”, деди сиёсатшунос.

Ўзбекистон 2001 йилда “Хонабод” ҳарбий авиабазасида АҚШ ҳарбийларининг жойлаштирилишига рухсат берган. Бу эса Афғонистонда уруш ҳаракатлари олиб олиб бораётган коалиция кучлари учун жуда муҳим аҳамиятга эгадир. Айрим маълумотларга кўра, АҚШ “Хонабод”дан фойдаланишга рухсат этгани учун Ўзбекистонга йилига 90 миллион доллар миқдорида ёрдам ажратмоқда. Яқинда эса, хабарлардан маълум бўлишича, Оқ уй маъмурияти ҳарбий базалар масаласида янги лойиҳа ишлаб чиққан.

М.Абдураззоқовнинг таъкидлашича, бу лойиҳага кўра АҚШ ҳарбий базаларини янги ҳудудларга дислокация қилиш режалаштирилган. АҚШнинг Ўзбекистон ва Қирғизистондаги вақтинчалик ҳарбий базаларига ҳам доимийлик мақоми берилиши мумкин. Аммо Д.Барно айнан шу масалаларни муҳокама қилиш учун Тошкент келган дейиш қийин. Шунинг учун бу ташрифдан кўзланган мақсад Афғонистонда айни кунларда юзага келган қалтис вазият юзасидан фикрлашиб олиш, деган фараз ҳақиқатга яқиндир.
XS
SM
MD
LG